Hodisalar

Гаровдаги мол-мулклар бир миллион АҚШ доллари ҳисобида банк балансига ўтказиб берилди

Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 07.08.2020 йилдаги қарздор «Zarafshon Angor» МЧЖдан ундирувчи АТБ «Асакабанк» фойдасига жами 1 миллион 464 минг 189 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжатиМажбурий ижро бюроси Ангор тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Мажбурий ижро ҳаракатларига давомида гаровдаги Ангор тумани, А.Навоий кўчасида жойлашган бино иншоотлар5 миллиард 625 миллион сўм ҳамда кредит маблағи ҳисобига Хитой давлатидан келтирилган «Зиғир, масхар ҳамда кунга боқар ва бошқа ноанъанавий ўсимликлардан ёғ ишлаб чиқарадиган асбоб-ускуналар»6 миллиард 250 миллион сўм бошланғич баҳоларда «E-Ijro Auksion» электрон савдосига чиқарилган.

Бироқ, ушбу мол-мулклар 2 маротаба ўтказилган электрон онлайн савдоларда ўз харидорини топмаганлиги сабабли савдодан қайтарилган.

Белгиланган тартиб бўйича Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими томонидан ундирувчи АТБ «Асака банк» га ушбу мол-мулкларни Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига асосанбанк балансига қабул қилиш таклиф этилган.

Банкнинг реализация қилинмаган мол-мулкларни ўзида қолдириш юзасидан берган розилигига кўра, гаровдаги мол-мулклар 1 миллион 28 минг 541АҚШ доллари ҳисобида банк балансига ўтказиб берилган.

Гаров таъминотидаги мол-мулклар қарздорликни тўлиқ бартараф этиш учун етарли бўлмаганлиги боис қарздор «Zarafshon Angor» МЧЖдан қўшимча қурилиш бино иншоотлари ҳамда бошқа мол-мулклари хатланиб, ҳозирда баҳолатиш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Келгусида сотувдан тушган маблағлар ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашга йўналтирилади.

Равшан Намазов,

Мажбурий ижро бюроси  Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи

Related Articles

Back to top button