Табиат ва атроф-муҳитга етказилган зарар айбдордан ундирилди
Табиат инсонларнинг барча моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирувчи асосий манбадир!
Даъвогар B.D.O`.X судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, суддан жавобгар Ш.И.Хўрмон ҳудудида рухсатномасиз 150 бош қўй ва 55 бош эчкилар ўрмон ҳудудида боқиб юрганлиги аниқланганлигини, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилганлигини, жавобгар ушбу хатти-ҳаракати билан қўриқхонага жами 17.250.000 сўм зарар етказганлигини, ушбу ҳақида жавобгарга бир неча маротаба огоҳлантириш хатлари юборилган бўлишига қарамасдан, зарар миқдорини иҳтиёрий равишда тўлаб берилмаганлиги сабабли ушбу зарарни жавобгар ҳисобидан ундириб беришни сўраган.
Жавобгар Ш.И.Хгасуд мажлиси вақти ва жойи ҳақида маълум қилинган бўлсада, судда иштирок этмади, иштирок этмаслик сабабини ҳам судга маълум қилмади. Шу сабабли суд ишнинг унга нисбатан қисмини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 280-моддасида назарда тутилган тартибда сиртдан кўради деб кўрсатилган. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва материалларни ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топган.
Аниқланишича, 2022 йил 06 июнда қўриқхонанингинспекториназорат-кузатув ишларини олиб борганида жавобгарШ.И.Х рухсатномасиз 150 бош қўй ва 55 бош эчкиларни ўрмон ҳудудида боқиб юргани аниқланган.
ЖИБ судининг 2023 йил 14 апрельдаги қарори билан жавобгар Ш.И.Хга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилнинг 20 октябрдаги №290-сонли қарорига асосан жавобгар Ш.И.Хнинг ҳуқуқбузарлиги сабабли ўсимлик дунёсига жами 17.250.000 сўм моддий зарар етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцяисининг 49-моддасигакўра, давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 49-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашлари шарт.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлаш, кенг миқёсдаги экологик инқирозга йўл қўймаслик инсоният олдидаги долзарб вазифаларга айланган.
Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат маълум бир қонунлар орқали бошқарилади. Уларга риоя қилмаслик эртами, кечми, албатта экологик ҳалокатга олиб келади.
Табиатда турларнинг ривожи занжир каби бир-бири билан чамбарчас боғланган, улар ўзаро яхлит экотизимни ташкил этади. Ҳаттоки, бир гиёҳ турининг йўқолиши ҳам яшил олам мувозанати бузилишига сабаб бўлиши мумкин.
Мухтасар айтганда, она табиатга меҳр-муҳаббат руҳида ёндашиш, оилада экологик тарбияни кучайтириш, ҳар бир инсонда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини кучайтириш зарур. Табиат инсонларнинг барча моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирувчи асосий манбадир.
Зеро, она табиат аждодлардан қолган мерос бўлибгина қолмай, балки келажак авлодга бешикаст қолдиришимиз зарур бўлган амол ҳисобланади.
Фуқароликишларибўйича
Сариосиё туманлараро суди судьяси Қ.Х.Туранов