Hodisalar

МАСТЛИК УНИ ПАНЖАРАГА ЕТАКЛАДИ

Ҳаётда кечаётган воқеа-ҳодисалар учун қисмат эмас, ҳар кимнинг ўзи сабабчидир. Зотан, кимдир эзгулик ортидан эргашиб, бахт манзилига етса, яна кимдир гумроҳлигидан, фикри ожизлигидан тақдирига ўзи қора чизиқ тортади.

Ёши элликга яқинлашиб, оқ-қорани тўла ажрата оладиган бир даврда спиртли ичимлик истеъмол қилишдан ўзини тия олмаган Фарход Абдиев (исм-фамилиялари ўзгартирилган)шулардан бири эди.

Фарход Ангор туманида жойлашган тўйхонаналарнинг бирида маҳалладошининг тўй маросимига бориб, тўйхонада кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, спиртли ичимликнинг ножўя таъсиридан ўзини шер билади. Фарход ўзи билан бир маҳаллада яшовчи Анвар Шернаевни учратиб қолиб, у билан ҳеч бир сабабсиз тортишиб, жанжалли ҳолат вақтида Анварни мушт билан уриб калтаклаш билан ҳовуридан тушмайди, жабрланувчининг ерга йиқилиб, жойидан турмоқчи бўлган вақтда яна бир неча маротаба уни юз соҳасига уриб, тепиб, тан жароҳат етказади. Шунда жабрланувчиАнвар олган танжароҳатлари натижасида туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида бу ёруғ оламдан кўз юмади.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши жиноят ишлари бўйича Ангор туман судига тақдим этилади.

Суд,Фарход Абдиевнинг содир этган қилмишлари оқибатида – уни узоқ муддатга ўз умрини панжара ортида ўташга лойиқ деб топди.

Фикримиз якунида шуни айтиш жоизки, ҳаётда кечаётган воқеа ва ҳодисалар учун ҳар кимнинг ўзи сабабчи бўлади.

Суюн Бўтаев

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди раиси

Related Articles

Back to top button