Hodisalar

ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Меҳнаткаш кишилар ҳалол меҳнати билан даромад топиб бахтли ҳаёт кечирадилар, улар ҳаловатда, тинч-тотув яшайдилар. Лекин орамизда шундай кишилар борки, ҳар қандай йўл билан бўлмасин ўзгаларнинг мол-мулкини қўлга киритиш учун жиноят содир этишдан ҳам қайтмайдилар.

Шўрчи туманида яшовчи И.А. бир неча марта қайта-қайта жиноий жавобгарликка тортилиб суд томонидан тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқармасдан яна жиноят йўлига кирди.

У муайян ҳуқуқ берувчи ҳужжатларни сохталаштириш билан шуғулланди. Жумадан, у хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, умумий қасд билан қамраб олиниб, ягона мақсадга йўналтирилган жиноий ҳаракатларни амалга ошириб, “C I” МЧЖ норасмий раҳбари сифатида ишлаб келиб, йўловчи ташиш фаолиятида жамиятга аъзо транспорт воситаларига вилоят Транспорт бошқармасидан йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақаларини олиш учун фуқаро З.У ни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида малака оширганлик ҳақидаги сертификати мавжудлигидан фойдаланиб, У.З.нинг розилигисиз гўёки жамиятнинг директори сифатида сохта ёзувларга асосланган ишга қабул қилиш тўғрисида ҳужжатларни, жамиятнинг Ҳаракат хавфсизлиги муҳандиси вазифасига ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқлар сохталаштириб, директор ўрнидан ўзи имзолаб, расмийлаштирган.

Мазкур буйруқлар ва У.З.нинг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида малака оширганлик ҳақидаги сертификати EIS.mintrans.uz – ягона интеграциялашган ахборот тизимига жойлаштирилган. Натижада, мазкур сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, 10.05.2024 йилдан 09.07.2025 йилга қадар жамиятга аъзо 108 та транспорт воситаларига лицензия варақаларини олиб, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келган.

Унинг жиноий ҳаракатларига чек қўйилди ва суд томонидан унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Ҳалол  меҳнат қилиб бахтли яшаётган кишилар фарзандларининг камолини кўриб, тўйларда тўрда ўтириб ёшларга намуна бўладилар. Лекин осон пул топиш учун жиноят йўлига кириб охири суднинг қора курсисида ўтириб жазо олганларнинг юзи қора бўлиб жазони ўташ колонияларида жазо муддатини ўтайдилар.

Ҳар қандай йўлни топиш ҳар кимнинг ўзининг ихтиёрида, шуни унутмаслик лозимки ҳар қандай жиноят жазосиз қолмайди.

Жиноят ишлари бўйча

Шўрчи туман судининг девонхона мудири

Тажиев Тохир Сайфиддинович

Related Articles

Back to top button