ФВВ хабар қилади
2020 йил 12 апрел куни соат 06:35ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Гўзалкент махалласи, Бобур кўчасида жойлашган 2 қаватли 17-уйнинг 1-қаватидаги хонадонда тахминан газ ва ҳаво аралашмаси натижасида, содир бўлган чақнаш сабабли бинонинг чап қанотидаги 1-2 қаватларининг қурилиш конструкцияси қисман қулаган.
ФВБ қутқарув хизматлари томонидан воқеа жойида олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 7 нафар фуқаро олиб чиқилиб, шундан 3 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этган ҳамда 4 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шаҳар тиббиёт муассасасига ётқизилганлар.
Воқеа жойига тезкорлик билан вилоят, туман ҳокимият ва ФВБ раҳбарияти, ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ҳамда ҳудудий ФВДқТ хизматлари шахсий таркиби чиқишди. Вазирлик Бош бошқарма бошлиғи полковник Зупаров С.Т. ҳодиса жойига етиб борди.
Хозирги вақтда мазкур уй хонадонларида истиқомат қилувчи фуқароларни шаҳарнинг бошқа манзилларига кўчириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, аҳоли орасида вахима келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.