Madaniyat

Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини ошириб сотмоқчи бўлганларнинг бозори касод бўлади!

Бугун Шўрчи туманидаги Деҳқон бозорида туман ҳокимлиги, прокуратура ҳузуридаги Департамент бўлими, туман Давлат Солиқ инспекцияси  ва Деҳқон бозори томонидан аҳолини кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида махсус ярмарка ташкил этилди. Ярмаркада картошка 3500 сўм, пиёз 2500, тухумнинг донаси 650 сўм, гўшт 44000 сўм ва кунгабоқар мойининг 1 литри 9000 сўмдан сотилмоқда. Бошқа кундалик эҳтиёж моллари ҳам арзонлаштирилган нархда сотилаяпти. Шунингдек, ниқобнинг 3 донаси 5000 сўмдан ва доканинг бир  метри 2500 сўмдан сотилаётганлигининг гувоҳи бўлдик.

Худди шу маҳсулотлардан картошка бозор ичкарисида 5000 сўмдан, пиёз 3000 сўмдан  сотиляпти.  Харидорлар ярмаркадаги маҳсулотларни харид қилмоқдалар.

Бозорнинг  кириш қисмидаги майдончалар ва автомобиллар тўхташ жойлари дезинфекция қилинмоқда.

Биз билан суҳбатда туман Деҳқон бозори ходими шундай деди:

-Давлатимиз раҳбарияти томонидан ҳамма жойларда карантин тартиби ўрнатилгандан сўнг бошқа жойлардаги каби бизнинг бозоримизда ҳам баъзи олиб-сотарлар картошка, пиёз ва бошқа кундалик харид маҳсулотларининг нархини  асоссиз равишда ошираётганлиги сабабли, салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида шундай чоралар кўришга  мажбур бўлдик. Биз ташкил этилган ярмаркада ҳар куни маҳсулотларни арзон нархда сотишни таъминлай оламиз. Табиийки, бу нархларнинг асоссиз кўтариб юборганларнинг бозорини касод қилади.

Бизнинг кундалик  эҳтиёж маҳсулотларининг нархи асоссиз кўтарилиб кетишининг олдини олишга имкониятларимиз етарли.

Н.Шарипов

Related Articles

Back to top button