Madaniyat

Расмий муносабат

“You tube” интернет ижтимоий тармоғи орқали “Ҳокимлик,МИБ,Прокурорлар бир оилага босим остидаги ҳарактларини қандай баҳолаймиз?” сарлавхаси остида хабар қилинган видеолавҳа Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 24.02.2020 йилдаги, қарздор Джўраев Хамрақул Умарович, Холмуротова Раъно Темировна, Жўраев Отабек Хамрақулович, Мирзаева Саодат Шапаотовна, Умаров Сухроб Ҳамрақул ўғли, Жўраева Гулнора Хамрақуловналарниундирувчи ХамиддинАлимназаровгатегишли бўлган Жарқўрғон туман «Марказий Сурхон» МФЙ халқлар дўстлиги кўчаси, 9-уй,
1-хонадондан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги  ижро   ҳужжати  Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими   иш   юритувига  келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздор Х.Джўраев ва бошқаларни ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажарилишига ва низоли уй-жойга киритиб қўйилишига қаршилик қилмаслиги тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилиб, бир неча бор мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган ва қарздорлар тарафидан фаол қаршиликлар бўлганлиги сабабли ижро ҳаракатлари маълум муддатларга қолдирилган.

Шунингдек, ижро ҳужжати юзасидан 2021 йил 17 июнь куни соат 11-00 га мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, «Марказий Сурхон» МФЙ халқлар дўстлиги кўчаси, 9-уй, 1-хонадон тўлиқ олиб берилган бўлишига қарамасдан ушбу уй-жойни олишдан бош тортганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан 17.06.2021 йилда Қонуннинг 40-моддаси 5-бандига асосан (ижро иши йуритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида) қарор қабул қилинган.

Мазкур ижро ҳужжатини тамомлаш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан 01.07.2021 йилда бекор қилиш ҳақидаги протест берган ва Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан ушбу протест қаноатлантирилиб, давлат ижрочисининг қарори бекор қилинган ва 13.07.2021 йилда қайта ижрога қабул қилинган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Давлат ижрочиси томонидан 07.08.2021 йилда қарздорлар томонидан суд қарори ижроси ихтиёрий таъминланмаганлиги сабабли 15.09.2021 йилда қарздор Джураев Хамрокул Умаровичга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
1981-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5-баравари миқдоридамаъмурий жарима қўлланилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 02ноябрь кунида мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар томонидан фаол қаршиликлар бўлганлиги, хавфсизликни таъминлаш учун туман ИИБ ходимлари мажбурий ижро ҳаракатлари жойига йитиб келмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.

Ушбу ижро иши юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button