Аёллар дафарига киритилган хотин-қизларга тикув машинаси олиш учун субсидия берилади
Савол: Аёллар дафтарига кирган фуқорога ҳеч қандай кредит олмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун субсидия асосида тикув машинаси олса бўладими? Шундай имтиёзлар борми?
Жавоб: Ассалому алайкум. Тикув машинасини олиш учун субсидиялар берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига асосан тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилади.
Бунинг учун сиз 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилишини сўраб Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (меҳнат биржаси) (дастлаб рўйхатдан ўтган ҳолда) ариза билан мурожаат қиласиз.
Аризангизда ўз фаолиятингизни бошлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг номи ва тури, сони, таҳминий харид нархи ва бошқа қўшимча маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакани ошириш ва тадбиркорлик кўникмалари курсларини тугатганлиги
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтганлигингиз ёки ўзини ўзи банд қилиш истагидаги фуқаролар фаолият турлари бўйича солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлигиннгизни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилишингиз лозим.
Аризангиз узоғи 3 кун муддатда кўриб чиқилади.
Аризангизни кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ва унда камчиликлар ёки ёлғон маълумотлар аниқланмаган тақдирда, сизга тегишли меҳнат қуроли далолатнома асосида топширилади.