Ўқув-семинар машғулоти қизғин баҳслар ва савол-жавобларга бой бўлди
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилоят донни сақлаш ва қайта ишлашда саноат хавфсизлиги бўлими давлат инспектори Э.Шаймарданов томонидан “Омад бахт Шўрчи” хусусий корхонасида Ўзбекистон Репсубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги 291-сонли қарлори билан тасдиқланган “Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиб ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Ўқув-семинар машғулотида мутахассис ва ишчи ходимлар иштирок этишди. Машғулот иштирокчиларига Сурхондарё вилоят донни сақлаш ва қайта ишлашда саноат хавфсизлиги бўлими давлат инспектори Э.Шаймарданов томонида ишлаб чиқариш жараёнларида саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш тушунтирилди.
Ўқув-семинар машғулоти қизғин баҳслар ва савол-жавобларга бой бўлди.
Э.Шаймарданов