Kasbim-faxrim

Дунё тажрибасида суд ҳокимиятига кўмак берувчи органлар ва муассасалар

Дунё тажрибасида суд ҳокимиятини амалга оширишга ёрдам берувчи органлар ва мансабдор шахслар Конституциявий ҳуқуқнинг меъёрларида суд ҳокимиятини амалга оширишга ёрдам берадиган (баъзан асосий вазифа эмас) турли органлар ва мансабдор шахслар  ҳақида эслатиб ўтилган. Булар:

  1. прокурорлар;
  2. терговчилар;
  3. адвокатлар;
  4. нотариус;
  5. суд полицияси;
  6. суд ижрочиларидир;

Уларнинг батафсил вазифалари асосий қонун хужжатлари билан тартибга солинади ва бошқа ҳуқуқ соҳаларида ўрганилади.

Прокурорлар бошқа масалалар билан бир қаторда жиноят содир этган шахс устидан жиноятни очиш вазифасини ҳам амалга оширади.
У давлат вакили сифатида судда оммавий айбловни қўллаб қувватлайди, (шахсий айбловга оид ишларда прокуратура иштирок этмайди) жазони ижро этиш жойида назоратни амалга оширади.

Прокуратура — бу асосий вазифаси жиноий хатти-ҳаракатни содир этган шахсларни жиноят содир этганлиги учун таъқиб этиш, судда давлат айбловини амалга ошириш, жиноятларни олдини олиш, шунингдек, шахсларнинг жазо ўташ жойлари (қамоқхоналар)да сакланишининг қонунийлиги устидан назорат олиб борувчи-давлат органидир. Унинг ташкил этилиши ва мақоми маҳсус қонунлар ва процессуал қонунчилик билан тартибга солинади;

Прокуратуранинг давлат ҳокимиятида тутган ўрнидан келиб чиққан ҳолда мамлакатларни 4 гуруҳга бўлиш мумкин:

Прокуратура адлия вазирлиги таркибида бўлган  мамлакатлар;

прокуратура судлар корпуси (магистратуралар) таркибига  киритилган ва судлар ҳузурида бўлган мамлакатлар;

прокуратура алоҳида тизимга ажратилган ва парламентга  ҳисобот берадиган мамлакатлар;

прокуратура умуман бўлмаган мамлакатлар;

Биринчи гуруҳ мамлакатлар жумласига АҚШ, Франция, Япония, Польша киради. Масалан, АҚШ ва Польшада адлия вазири (АҚШда-Бош атторней) айни вақтда, бош прокурор ҳам ҳисобланади. Қўйи поғонадаги прокурорлар (атторнейлар) унга бўйсунадилар. Ундан ташқари АҚШда ҳар бир штатда федерал прокуратурадан ташқари штат бош прокурори бошчилик қиладиган ва федерал прокуратурага бўйсунмайдиган ўз прокуратура тизими ҳам фаолият кўрсатади. Федерал прокурорлар Президент томонидан Бош атторней (прокурор)нинг тақдимига кўра, Сенатнинг розилиги билан тайинлаб қўйилади. Штатларда прокурорларни худди шу тарзда губернаторларнинг ўзлари тайинлайдилар. Францияда, 1958 йил магистратуранинг мақоми тўғрисидаги органик қонунни ўзида мужассамлаштирган №58-1270-сонли ордонансга мувофиқ прокурорлар ўзларидан юқори турувчи раҳбарларга, биринчи навбатда адлия вазирлигига бўйсунадилар ва уларнинг назорати остида бўладилар. Суд мажлисида улар бемалол сўзга чиқиши мумкин. Кассация ва апелляция судларида бош прокурорлар, қонунда белгиланган бошқа барча жараёнларда эса Республика прокурорлари фаолият кўрсатадилар.

Иккинчи гурух мамлакатлар жумласига Испания ва Италия киради. Масалан, Испанияда 1981 йилдан прокурорнинг органик статути қонунга мувофиқ прокуратура қонунийликни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва оммавий манфаатларни ҳимоя қилади, шунингдек, шахсларнинг илтимосномаларига кўра, трибунал мустақиллигига риоя этилишини кузатиб боради. Прокуратура нисбатан функционал автономияга эга бўлган суд ҳокимияти тизимига кирган ҳолда ўз вазифаларини фаолиятларини марказлашганлиги ва иерархик тобелик, қолаверса, қонунийлик ҳамда бирор бир сиёсий партияга боғлиқ бўлмаслик принципига асосан амалга оширади. Прокуратура органлари судлар қошида фаолият кўрсатади. Прокуратурага, суд ҳокимияти Бош кенгаши розилиги билан Ҳукумат тақдимига мувофиқ Қирол томонидан тайинлаб кўйиладиган давлат Бош прокурори раҳбарлик қилади. Суд ҳокимияти иерархиясида у Олий трибунал раисидан кейинги шахс хисобланади.

Учинчи гуруҳ мамлакатларга мансуб бўлганлар — бу социалистик мамлакатлардир. Бу мамлакатларда юқорида санаб ўтилган функция (вазифа)лар билан бир қаторда прокуратуралар зиммасига қонунийлик устидан умумий назорат олиб бориш юкланган, унинг объектлари давлат органлари (одатда вазирликлардан бошлаб қўйи давлат органларигача, бундан вакиллик органлари мустасно), жамоат бирлашмалари, хўжалик бирлашмалари, турли муассасалар ва жисмоний шахслар фаолиятидир. 1936 йил Сталин конституциясидан бошлаб, социалистик конституциялар прокуратура мақомининг энг муҳим давлат органларидан бири сифатида белгиланган, ҳолбуки, бундай умумий назоратнинг реал аҳамияти деярли йўқ ҳисоби. Одатда социалистик прокуратура — парламент томонидан расман ўз ваколати муддатига ёки ундан ҳам кўпроқ муддатга тайинланадиган Бош прокурор ва у томонидан бошқарилувчи органларнинг алоҳида ташкил этилган тизимидир. Бош прокурор парламент олдида ўз фаолияти учун расман жавобгар ҳисобланади. У прокурорларни тайинлайди. Прокурорларни тайинлаш ва озод этиш ҳақидаги ҳал қилувчи қарори коммунистик партия инстанциялари томонидан қабул қилинади. Масалан, ХХДР Конституциясининг 143-146-моддаларига мувофиқ прокурорлик фаолияти Марказий прокуратура, провинциал (марказга тобе шаҳар) шаҳар (туманлар), уезд прокуратуралари ва махсус прокуратуралар томонидан амалга оширилади. Прокуратураларнинг мажбурият (вазифа)ларига қуйидагилар киради:

1)          давлат органлари, корхоналар, жамоат-ширкат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан давлат қонунларини аниқ ва бир хилда  ижроси устидан назорат;

2)          давлат органлари чиқарган қарорлар ва фармойишларнинг конституцияга, қонунларга, Президент ҳужжатларига, Марказий Халқ  қўмитаси, Олий халқ мажлиси. Доимий кенгаши, Маъмурий кенгаш ҳужжатларига зид келмаслиги устидан назорат;

3)          «Ишчи, деҳқонлар ҳокимияти ва социалистик тузумни» ҳар  қандай хавфдан қўриқлаш, давлат ва жамоат-ширкат мулки, конституциявий хуқуқлар, фуқароларнинг ҳаёти ва мулкларини муҳофаза қилиш.

Прокуратура фаолиятига Марказий прокуратура раҳбарлик қилади, прокурорларни тайинлайди ва лавозимидан озод қилади. Марказий Прокуратуранинг раиси конституцияга мувофиқ Олий халқ мажлиси томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Барча прокурорлар фаолияти давомида Олий халқ мажлиси, Президент ва Марказий халқ қўмитаси олдида масъулиятли бўлган Марказий прокуратура ва бошқа юқори мақомли прокуратураларга бўйсунади.

Тўртинчи гуруҳга мансуб мамлакат Буюк Британиядир, бу мамлакатда прокуратура йўқ. Бош Атторней, вакиллари зарур ҳолларда, суд мажлисларида айбловчи сифатида сўзга чиқа олмайдиган адвокатлар корпусига раҳбарлик қилади. Ўта муҳим жиноий ишлар кўрилаётганда, махсус лавозимли шахс оммавий тингловчилар директори айбловни қўллаб-қувватлайди.

Одил судловни амалга оширишда прокуратура идоралари ҳам катта аҳамиятга эга. Прокуратура идоралари барча умумий юрисдикция судлари қошида иш юритади. Олий Федерал суд қошида Бош федерал про­курор ва бир неча федерал прокурорлар, олий ер суд­лари ва ерлар судларида давлат прокурорлари, худудий судларда давлат прокурорлари ҳамда ҳудудий про­курорлар фаолият кўрсатади.

Бош федерал прокурор ва федерал прокурорлар Фе­дерал Адлия вазирлигига давлат ва ҳудудий прокурор­лар эса ерлар Адлия вазирлигига бўйсунади.

Германияда прокуратура идораларининг вазифаси жиноят содир этган шахс устидан жиноят ишини қўзғатишдан иборат. Прокурор терговга бошчилик қилади, судда давлат вакили сифатида иштирок этади, давлат айбловини эълон қилади. Полиция идоралари прокуратура буйруқларини бажаришга мажбур. Лекин ерлар прокурорларидан фарқли ўлароқ, федерал прокурор қонунда кўрсатилган тартибда фақат давлат хавфсизлигига тахдид солган жиноятлар бўйича тергов олиб боришга ва айблов эълон қилишга ҳақли.

Прокурорлар судлардан тўлиқ мустақил бўлсада, улар фақат айблов ўрнини эгаллаши керак эмас. Прокурорга тўғри, адолатли ҳукм қабул қилишда судга кўмаклашиш вазифаси юклатилган. Хусусан, қонун прокурорга айблов далилларигагина эмас, балки оқлов далилларига ҳам аҳамият беришни шарт қилиб қўяди. Тоталитар давлатларда қонунийлик устидан умумий назоратни амалга оширади. Фуқаролик ишларида давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида иштирок этади.

Баъзан прокуратура, адлия вазирлигига қарашли бўлиши мумкин (масалан, АҚШда Бош прокурорнинг мажбурияти адлия вазирига юклатилган), лекин парламент ёки президент ёхуд икаласи олдида ҳам ҳисобдор бўладиган алоҳида бошқармаларга бўлиниши мумкин (Италия, Испания, Украина ва бошқалар). Бир қатор давлатларда прокурорлар судда таркиб топган бўлиб, ягона иерархик тизимга эга эмас (Франция). Баъзи давлатларда прокуратура органлари умуман мавжуд эмас (Буюк Британия) ва прокурорнинг вазифаларини адвокатлар корпуси бажаради, муҳим ишларда оммавий таъқиб бошқармаси директори иштирок этади.

Прокурор назорати деганда, давлат номидан амалга ошириладиган махсус ваколатли мансабдор шахслар-прокурорларнинг ҳуқуқ бўзилишларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, айбдорларни жавобгарликка тортиш орқали қонуни бир хилда қўлланилиши ва аниқ ижро этилишини таъминлаш фаолияти тушунилади. Прокурор назорати прокуратура фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланди. «Прокуратура тўғрисида»ги қонунга кўра, прокурор назорати 9 та соҳасига бўлинади (қонуннинг 4-моддаси):

  1. қонунларга риоя этилиш устидан умумий назорат;
  2. жиноятчиликка қарши кураш идораларининг қонунларни ижро этишлари устидан назорати;
  3. судларда ишларнинг кўриб чиқилишида прокурорнинг иштироки.
  4. ушланганларни сақлаб туриш, дастлабки қамоқ, суд тайинлаган жазо ва бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини ўташ жойларида қонунларнинг бажарилиши устидан назорат.

Терговчилар прокурорларга боғланган ва улар билан бирга ягона тизимда суд таркибида бўлиши (тергов судлари деб аталади) ёки терговчилар кўмитаси органига бошчилик қилувчи алоҳида тизимни ташкил этиши мумкин.

Адвокатура–мустақил ва ўзини–ўзи бошқарувчи ташкилот. Адвокатлар ҳайъати округ ва олий судлар таркибида тузилади. Тоталитар социалистик давлатларда бу олий малакали адвокатларнинг умумдавлат миқёсидаги ягона бирлашмасидир. Бир қатор ғарб давлатлари адвокатура шахсий ҳуқуқий бирлашма эмас оммавий уюшма деб ҳисобланади ва у адлия вазирлиги назорати остида фаолият олиб боради.

Адвокатура ўзининг мустақил профессионал мақомига қарамай, одил судловни амалга оширишда қатнашади. Адвокатлар барча ҳудудий судларда ва жиноят иши бўйича айбланувчининг адвокати бўлиб барча судларда иштирок этишга ҳакли, лекин фуқаролик ишлари бўйича фақатгина адвокатлик амалиётида бўлган ерлар ёки олий ер судида иштирок этиши мумкин.

Адвокатура жисмоний ва юридик шахсларга, жумладан, оммавий ҳокимият органлари ва муассасаларга юридик хизматлар кўрсатувчи профессионал, олий тоифа, малакали юрист-хуқуқшуносларнинг бирлашмасидир. Адвокатура одатда, жамоатчилик муассасаси (институт) ҳисобланади ва баъзида унга оммавий ваколатлар ҳам берилади. Конституцияларда камданкам ҳолларда адвокатура хақида эслаб ўтилади. Масалан, Болгария Конституциясининг 134-моддасини оладиган бўлсак, унинг 1-қисмига кўра, «адвокатура эркин, мустақил ва ўзини ўзи бошқаради. У фуқаролар ва юридик шахсларга уларнинг   ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам беради. Адвокатура фаолиятини ташкил этиш ва унинг таркиби қонун билан тартибга солинади» дейилган. Таъкидлаш жоизки, аксарият мамлактларда, адвокатура ҳақида конституцияларда эслатиб ўтилмаган бўлса-да, унинг мақоми қонунлар билан тартибга солинади. Истисно тариқасида, Буюк Британиядаги икки адвокатлик корпорация (уюшма)сидан бирини — давлат томонидан ташкил этилиши ва фаолиятига ҳеч қандай аралашувга йўл қўйилмайдиган барристерлар корпорациясини эслаб ўтиш мумкин. Ушбу катта имтиёзларга эга бўлган корпорация фақат олий судлар билангина иш олиб боради. У билан бирга бошқа бир корпорация ҳам мавжуд бу 1974 йилдаги солиситорлар ҳақидаги Акт билан тартибга солинадиган юридик ҳамжамиятга бирлашувчи Солиситорлар корпорация (уюшма)сидир. Солиситорлар — барристерлар ва мижозлар орасида воситачилар сифатида намоён бўладилар, барристерлар учун ишларни тайёрлайдилар ва ўзлари ҳам унчалик мураккаб бўлмаган ишларни олиб борадилар. Улар олий ва Аппеляция судлари назорати остида фаолият кўрсатадилар. Умуман шуни таъкидлаш жоизки, Буюк Британияда суд ҳокимияти тизимидаги ҳар қандай лавозимга адвокатура орқали ўтиш мумкин. Адвокатлар кўпчилик маъмурий лавозимларга тайинланиш чоғида, университет кафедраларига ўтишда, қатор имтиёзларга эгадирлар.

АҚШда Америка юристлар ассоциацияси энг обрўли адвокатлар бирлашмаси ҳисобланади. Штатларнинг ўз адвокатлик бирлашмалари мавжуд. АҚШда адвокатлик фаолиятини тартибга солувчи ягона қонун мавжуд эмас, штатларнинг қонунчиликлари суд қоидалари мавжуд, бир қатор штатларда эса меъёрий тартибга солишнинг манбалари бўлиб, адвокатлар бирлашмалари низомлари ҳисобланади.

Францияда, адвокатура фаолияти 1971 йилдаги баъзи суд ва юридик касб (профессия)ларнинг ислоҳ қилиниши ҳақидаги қонуни билан тартибга солинади. Адвокатлар суд округлари бўйича автоном коллегияларга бирлашган, адвокатлар Миллий ассоциацияси эса профессионал (касб) ахлоқи (этикаси), адвокатларнинг малакасини ошириш ва ижтимоий таъминланиши масалалари билангина шуғулланади. Ҳудудида коллегия фаолият кўрсатадиган суд коллегияга қабул қилиш ва унинг таркибидан чиқаришни назорат қилади.

Германияда, адвокатура мақоми 1959 йилда қабул қилинган адвокатура ҳақидаги қонун билан тартибга солинади. Ер (вилоят)ларнинг олий судлари ихтиёридаги суд округларида ва федерал суд палатаси қонунида ягона федерал адвокатлар палатасига бирлашувчи адвокатлар коллегиялари тузилади. Бу адвокатлик бирлашмалари оммавий-ҳуқуқий корпорациялар бўлиб ҳисобланади ва адлия идоралари — шунга мувофиқ тарзда, федерал ва вилоят адлия идоралари назорати остида бўлади.

Адвокатлар хизмати жуда қиммат ва демократик мамлакатлардаги қонунчилик кам таъминланганларга, жумладан, тўла давлат ҳисобидан юридик хизмат беришга қадар, турли имтиёзларни кўзда тутади. Баъзи мамлакатларда, бунинг учун оммавий (жамоат) адвокатлари институтлари мавжуд (буни баъзи мамлакатларда, масалан, Германия, Хорватиядагидек, прокурорларнинг номини давлат адвокатлари билан аралаштириб юбормаслик керак).

Суд вазифасини фақат иккита давлат имтиҳонини топшириб, судья мақомини олган профессионал судья бажаради. Судда ишлар профессионал судьялар томонидан, профессионал бўлмаган (суд маслаҳатчилари — шеффен) судьялар ёрдамида кўрилиши мумкин. Шеффенлар иштироки жиноят ишлари, савдо палаталаридаги ишлар, меҳнат низолари кўрилганда, маъмурий, молиявий ва ижтимоий низоларни кўрувчи суд­ларда катта аҳамиятга эга.

Ҳар бир суд тармоғи (Конституциявий суддан ташқари) бир қанча инстанцияларга эга. Умумий суд­ларда тўртта инстанция (ҳудудий судлар, бир қанча ер судлари, Олий ер суди ва Федерал суд), бошқа судларда асосан 3 та, молиявий ишлар бўйича суд­ларда 2 та инстанция мавжуд. Германияда 21.000 нафардан кўпроқ судья бўлиб, мамлакат аҳолисига нисбатан судьялар сони бўйича дунёда 2-ўринни эгаллайди.

Суд полицияси – суда иш юритади. Бу полициячилар мажлис залида тартибни таъминлаб беради, айбланувчини қўриқлайди, судьянинг берган буйруқларини бажаради.

Суд ижрочилари — суд қарорларини бажаради. Масалан, фуқаролик ҳуқуқий муносабатга тегишли бўлган ҳолатларда.

Суд  баллистикаси — ўқотар қурол ва ўқ-дорилар ҳамда улар қолдирган изларни топиш ва тадқиқ қилиш усуллари билан шуғулланувчи кимёвий ва физикавий усулларга асосланган криминалистик таълимот. Суд баллистикаси ўқ излари, ўқ узилган жой ҳамда ўқнинг учиб ўтган масофаси, йўналиши, унинг хусусий белгилари ва бошқаларни аниқлайди.

Суд назорати – қуйи судлар чиқарган қарорларнинг юқори судлар томонидан текширилиши, суд  қарорлари асосли, қонуний ва адолатли бўлмаса, шу жумладан иш бўйича янги ҳолатлар очилган бўлса, суд назорати тартибида ўзгартирилади ва бекор қилади.

Интернет маълумотлари асосида тайёрланган.

Сурхондарё вилоят суди ЖИБ судлов ҳайъати

судья катта ёрдамчиси                                                                      Ж.Маматалиев

Related Articles

Back to top button