Kasbim-faxrim

ОЛИС ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРГА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЎЗ ВАҚТИДА ЕТКАЗИЛМОҚДА

Сурхондарё вилоятида жами 462 310 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан 462 178 таси аҳоли истеъмолчилари, қолган 132 таси ижтимоий соҳа объектлари ҳисобланади. Вилоят бўйича жами маиший газ баллонлар сони 552890 донани ташкил этиб, аҳолининг таъминланганлик даражаси 120 фоизга тенг.

Бугунги кунда “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали томонидан вилоятнинг олис тоғли ҳудудларида яшовчи аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ баллонлари махсус йўл танламас “Камаз” ва “MAN” русумли автотранспорт воситалари орқали ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Мисол учун, Бойсун тумани вилоят марказидан 150 км узоқликда жойлашган. Ушбу тумандаги  «Дуғоба», «Ўрмонча», «Ҳўжайдод» ва «Дехбола» қишлоқлари вилоят марказидан қарийб 260 км узоқликда бўлиб, аҳоли хонадонлари қишнинг қировли кунларида ҳам суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланмоқда. Узун туманида жойлашган  «Боботоғ» тоғ олди ҳудуди вилоятимиз марказидан 250 км узоқликда жойлашган бўлиб, бу ерни ўзида  4 та маҳалла аҳолисига суюлтирилган газ баллонлари етказилади.

Энг қизиғи,  Сариосиё туманидаги «Турмушобод» маҳалласига қарашли «Кундажувоз» қишлоғида 45 та хонадон мавжуд бўлиб, ушбу хонадонларга «Sariosiyotumangaz» газ таъминоти бўлими томонидан 127 дона маиший газ баллонлар етказилмоқда. «Кундаижувоз» қишлоғи Сариосиё тумани марказидан 70 км узоқликда жойлашган. Қишлоққа етиб бориш учун автомобиль йўли орқали 50 км, Тўпаланг дарёсида ҳарбий қайиқда 15 км ва пиёда 5 км масофани босиб ўтиш лозим.

«Кундажувоз» қишлоғидаги аҳоли хонадонларига 40-45 кун оралиғида суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.


«Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button