Hodisalar

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали “Сурхандарё вилояти Шўрчи туманида Тадбиркор босим остида…” мазмунида қолдирилган хабар тегишлилиги бўйича ўрганилди.
Тумандаги А.Сафаров худудидаги 225қ-контурдаги 3 гектар ер майдони 2018 йил 25 апрелдаги Қ-1055-сонли туман ҳокимининг қарори билан балиқчиликни ривожлантириш мақсадида “Карвон ўлкаси” фермер хўжалиги раҳбари Юнус Усановга ажратиб берилган.
Тегишли ташкилот ходимлари томонидан мурожаатда келтирилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига бориб ўрганилганда, ушбу ер майдони ўрмон хўжалигига эмас, балки, қишлоқ хўжалиги харитасининг 225қ-дала контурида жойлашганлиги аниқланди.
Шу билан бир қаторда, Нормўминов Хофиз ҳамда Авазов Гулмуродлар томонидан жами 0,34 гектар ер майдони ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.
Фуқаро Ю.Усанов 2022 йил ушбу ҳолат юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига мурожаат қилган. Балиқчиликка ихтисослашган ер майдонини ноқонуний эгаллаб турган Г.Авазов, Х.Нормўминовлар иштирокида жорий йилнинг 17 июн куни суд бўлиб ўтган.
2-1905-2202/2701-сонли фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг ҳукмига асосан ушбу ер майдони “Карвон ўлкаси” фермер хўжалиги ихтиёрида эканлиги, ушбу ер майдонидан фойдаланишга тўсқинлик қилаётган фуқаролар Х.Нормўминов, Г.Авазовларга нисбатан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбурияти юклатилган.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button