Жарқўрғонда қидирувда бўлган “Cobalt” автотранспорт воситаси топилди
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Жарқўрғон туманида фаолият юритиб келаётган «FRESH AIR-INVEST» масъуляти чекланган жамиятининг ўз вақтида тўлаб берилмаган кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди. Қарздор жамиятнинг мол-мулклари ўрганилганда “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқланган ҳамда ушбу автотранспорт воситасини хатлаш мақсадида қидирув эълон қилинган эди.
Олиб борилган тезкор қидирув натижалари кўра ушбу автотранспорт воситаси туман марказидан топилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди ҳамда хатланган мулкни реализация қилиш мақсадида онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.
Дадахон Назаров,
МИБ Жарқўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари