Kasbim-faxrim

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТ!!!

Мен 2020 йил 17 апрел куни Сурхондарё вилоят ҳокимига ҳозирги пайтда Бандихон тумани тасарруфига ўтган “Наврўз” махалласи худудидаги “Бури Холмат”  фермер хўжалиги ҳисобида бўлган ер майдони ноқонуний равишда талон тарож қилинганлиги ва талон-тарож қилинган ер майдони ва шу ерга қурилган уй-жойларни буздириш ҳақида мурожаатим Бандихон туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, менга фақат маълумот тарзида расмий жавоб юборилган.

Аслида воқеа бундай бўлган эди: фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди томонидан даъвогар Қумқўрғон тумани ҳокимлиги “Алижон Омад” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб жавобгар Маматов Алижонга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни жавобгар ҳисобидан буздириш ва ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонларини қайтариб олиб бериш ҳақида даъво билан фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига мурожаат этди. 2018 йил 13 июн куни суд даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириб, жавобгар Маматов Алижон томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 0,06 га ер майдонини қайтариш ва ноқонуний қурилган иморатларни жавобгар ҳисобидан буздириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Шунингдек, даъвогар Қумқўрғон тумани ҳокимлиги “Алижон Омад” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб жавобгар Маматова Ирисхолга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни жавобгар ҳисобидан буздириш ва ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонларини қайтариб олиб бериш ҳақида даъво билан фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига мурожаат этди. 2018 йил 13 июн куни суд даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириб, жавобгар Маматова Ирисхол томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 0,41 га ер майдонини қайтариш ва ноқонуний қурилган иморатларни жавобгар ҳисобидан буздириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Ушбу суд қарори ижроси чўзилиб кетди. Судда даъвогар сифатида иштирок этган Қумқўрғон тумани ҳокими А.Чариев 27.03.2019 йилда Қумқўрғон туман ҳокими томонидан Мажбурий ижро бюросининг Қумқўрғон тумани бўлимига 851/01-20-сонли хат тақдим этиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва қурилган ноқонуний қурилишларн буздириш ҳамда ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш тўғрисидаги ижро ҳужжатини қайтаришни сўраган ва юқоридаги ҳужжат Қумқўрғон туман ҳокимлигига қайтариб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сонли қарорига асосан Маматова Ирисхолга суд қарори билан бузилиши лозим бўлган ер майдони ва ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларига Қумқўрғон туман ҳокими А.Чариев 2019 йил 9 июлдаги Қ-3263-сонли қарори билан эгалик ҳуқуқини бериб юборди.

Президентимиз ва Бош Прокурор ҳамда вилоят ҳокими Т.Боболов бир неча марта ВМнинг 461- сонли қарори баҳонасида талон-тарож қилинган ер майдонларини қайтариш тўғрисида огоҳлантирганига қарамасдан Бандихон тумани ҳокими ушбу ҳолатда судга мурожаат этиб Қумқўрғон тумани ҳокимининг 09.07.2019 йилдаги қарорини бекор қилишнинг ўрнига менга фақат маълумот юборган.

Ҳурматли Президент, Сиздан  аввал Қумқўрғон тумани, ҳозир Бандихон тумани тасарруфида бўлган “Наврўз” маҳалласи ҳудудида бўлган фуқаролар Маматов Алижон ва Маматова Ирисхоллар томонидан талон-тарож қилинган жами 0,52 га суғориладиган ер майдони давлатимиз тасарруфига қайтарилиб, ноқонуний қурилишлар бузилишини таъминланишини ўз назоратингизга олишингизни сўрайман.

Самадов Сирожиддин Хасанович

Related Articles

Back to top button