Kasbim-faxrim

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шўрчи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Хўжақулов Райимберди Шукурович 1957 йил 2 декабр куни Термиз туманида туғилган. 1980 йил Тошкент Давлат (ҳозирги Миллий) университети тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос.
Меҳнат фаолияти давомида, Вилоят прокурорининг судларда жиноят ишларини кўришда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича катта ёрдамчиси, Шўрчи туман прокурори, Олтинсой тумани прокурори, Сурхондарё вилоя прокуратураси ички иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, Сурхондарё вилоят прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилоят прокурорининг хўжалик судида ишлар кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўйича катта ёрдамчи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимларида меҳнат қилган.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button