Kasbim-faxrim

Талон-тарож оқибатида «Боботоғ» ўрмон хўжалиги «Озод» бўлимидаги катта-катта далалардаги кўчатлар қуриб кетмоқда

2018 йил 5 феврал куни Шўрчи туман ҳокимининг Қ-331-сонли қарори билан Узун туманидаги «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалигига 84,8 гектар ер майдони ажратилди. Шу ер майдонининг 73 гектари суғориладиган ер майдони эди. Ер майдонини суғориш учун узунлиги салкам 3000 метр ва диаметри 300 мм лик металл қувурдан фойдаланалар эди. 2021 йил сентябр ойида  «Боботоғ» ўрмон хўжалиги «Озод» бўлими ходимлари кесиб олишди ва талон-тарож қилиб юборилди. Насосдан сув чиқарилиб дала суғорилгани учун ҳужжатларда шу ер майдонлари «суғориладиган ер майдони»  деб кўрсатилган.

Exif_JPEG_420

Талон-тарож этилган металл қувурлар ўрнига баҳоси жуда арзон бўлган сифатсиз диаметри 200 мм лик полиэтилен қувур ўрнатилди, аммо сув чиқарилиши лозим бўлган ер майдони баландикдаги жойлашганлиги сабабли юқори босимга полиэтилен қувурлар дош беролмасдан ёрила бошлади ва сув чиқмасдан суғориладиган ер майдони чўлга айланди.

Ўрмон хўжалиги яна катта маблағ сарфлаб иккита артезиан қудуқ ковлаб сув чиқарди. Бу қудуқдан чиққан сув аҳоли томорқаларига ва ўрмон ерларига етмаяпти.

Агар металл қувур талон-тарож этилмаганда сув ҳаммага етарди…

Ер майдони «Боботоғ» ўрмон хўжалиги «Озод» бўлими ўтгач, 2019 йил май ойида  3 гектар ер майдонига қимматбаҳо зафарон шифобахш ўсимлиги экилди. Катта маблағ ва ишчи кучи эвазига экилган зафарон майдонлари ҳозирги пайтда ёнтоқзорга айланган, ёнтоқзорларни эса заҳарли зарпечак босган.

2019 йил март ойида 3 гектар ер майдонига траншея ковланиб  лимон кўчатлари ўтказилди. Лимонзордаги лимон кўчатлари йил сайин бўй чўзишнинг ўрнига ер қаърига кириб, кичрайиб бормоқда. Ўтқазилганлигига уч йил бўлган бўлсада бу лимонзордан бир дона ҳам лимон ҳосили олингани йўқ. Қаровсизликдан лимонзор аянчли аҳволга тушиб қолган.

2020 йил март ойида 3 гектар ер майдонига бодом кўчатлари ўтказилди. Ўтказилган бодом кўчатларининг асосий қисми бу йил қуриб кетди. Қолган қисми ҳам қурий бошлаган. Сабаби эса битта-тепадаги артезиан қудуғидан чиқарилаётган сув ижарачиларнинг  экинларига берилмоқда. Ўрмон хўжалигининг давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағ ҳисобига экилган кўчатлар ва зафарон қуриб бўлди.

Металл қувурлар талон-тарож этилмасдан озгина маблағ сарфлаб таъмирланганда яна кўп йиллар хизмат қиларди.

Талон-тарож оқибатида «Боботоғ» ўрмон хўжалиги «Озод» бўлимидаги катта-катта далалардаги кўчатлар қуриб кетмоқда, зафарон доривор гиёҳлари бутунлай йўқ бўлиб кетди. Буни сўрайдиган ташкилот борми?

Донаев Хусниддин Ураздавлат ўғли

Related Articles

Back to top button