O`zbekiston

ФУҚАРОЛИГИ ЙЎҚ БИР ҚАРИЯНИ ЎЗ ҲИМОЯСИГА ОЛАДИГАН ЮРТ ҚАЙДА БОР?…

Бахт бу ўзи нима? Ҳали ҳеч ким бу саволга узул кесил ҳамманинг ҳаётий қарашларига тўғри келадиган жавоб айтаолмаган бўлса керак. Кимдир бойликни, тўкин-сочинликни яна биров тинчлик-хотиржамликни, бошқа киши эса, яқинлари ва фарзандари кўз ўнгида ўйнаб кулиб юрганлигида кўради бахтни. Кўпчлик тўрт муччаси саломат эканлигидан бахтиёр эканлигини ҳис этишига кўп бора гувоҳ бўлганмиз аммо, қўлтиқ таёқда юриб ҳам ўзини дунёдаги энг бахтлилар сафида санаганлар қанчадан-қанча.

Хуллас, қаерда тараққиёт ва умид бўлса, тинчлик ва хотиржамлик ҳукм сурган юртда бахт ҳам қаноат ёзади.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2012 йил 28 июнь куни қабул қилган резолюциясига биноан сайёрамиздаги ҳар бир инсоннинг бахтга интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили 20 март куни Халқаро бахт куни (International Day of Happiness) нишонланади.

Агар шу хулосага келадиган бўлсак, бугун Ўзбекистон аталмиш бу жаннатмакон диёрда яшаётган миллати, ирқи ва динидан қатъий назар барча юртдошларимизни бахтли дейишга ҳақлимиз. Нега деганда ҳар биримизнинг тақдиримиз доимо давлатимиз эътиборида.

Масалан, 1932 йилда туғилган фуқаро Трофимов Константин Николаевич учун 2020 йил 19 март энг бахтли кунларидан бирига айланди. Нега деганда тақдир тақозоси билан иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳали болалик даврида Ўзбекистонга келиб қолган Константин бобо турли сабабларга кўра шу кунгача туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ололмаган. Узоқ йиллар Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг “Тоғчаён” хўжалигида истиқомат қилиб, аввал шу колхозда кейин шу номдаги фермер хўжалигида ишчи бўлиб ишлаган отахонни бу ташвиши бировни қизиқтирмаган. Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Сариосиё туман ФҲДЁ бўлими ҳамкорлигида олиб борилган сайъ-ҳаракатлар эвазига фуқаро Трофимов Константин Николаевичга туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилди ва фуқаронинг яшаш хонадонига бориб тантанали равишда топширилди. Ана шунда, бахт деганда қуйилиб келадиган баландпарвоз сўзлар эмас, инсонга кўрсатилган озгина эътибор ҳам уни дунёдаги энг бахтли одамга айлантиришига гувоҳ бўлдик.

— Узоқ йиллар ҳужжатсиз яшадим, бундаги ҳадикни Сиз тасаввур қилолмайсиз. Менга ўхшаб 88 йил бу ташвишни бошидан ўтказган одамгина тушуниши мумкин мени. На гувоҳнома, на фуқаролик паспортим бор келгуси тақдирим қандай кечаркин, кексалик чоғимда чиқариб ҳайдашса нима қиламан деган хавотир билан яшадим. Бундай юрт қаерда бор айтинг, қўлидан фойдали иш келиши мушкул бўлган, фуқаролиги йўқ бир қарияни ўз ҳимоясига оладиган-дейди, кўзида қувонч ёшлари қалқиб Константин бобо.

Хулоса, қилиб айтганда бу дунёда бахтнинг ўлчови ҳам, чегараси ҳам йўқ. Тинч-осуда ўтган ҳар кунимиз, хотиржамлик билан кечаётган дамларимиз шунинг ўзи катта бахт. Илоҳим бахтингизга, бахтимизга кўз тегмасин!

ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси

Related Articles

Back to top button