O`zbekiston

Тўра Боболовнинг аҳоли билан 2020 йилдаги биринчи мулоқоти манзили энг олис тоғ қишлоғи бўлди

Сариосиё туманида Кундаижувоз деган қишлоқ бор. Севимли шоиримиз Сирожиддин Саййиднинг ота макони. Туман марказидан 110 километр узоқликда жойлашган сўлим ва хушманзара бу масканда 43 та хўжалик, 200 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Одамлари танти ва меҳнаткаш, бир-бирига меҳрибон ва меҳмондўст.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг аҳоли билан бу галги мулоқот манзили “Турмушобод” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли ушбу олис тоғ қишлоғи бўлди. Т.Боболов вилоят ҳамда туман секторлари раҳбарлари билан биргаликда қишлоқ аҳолиси билан дилдан суҳбатлашди. Табиат қийинчиликларини мардонавор енгиб, фаровон турмуш кечириш учун астойдил ҳаракат қилиб келаётган тоғликларнинг турмуш тарзи, яшаш шароитлари билан яқиндан танишди.
Қишлоқ одамлари турли масалалардаги эҳтиёжлари хусусида вилоят ҳокимга сўзлаб бердилар. Ташриф давомида кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олинди, уларнинг фарзандларига қишки кийим-кечаклар совға қилинди.

Ҳозирда Кундаижувоз қишлоғи аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудудда замонавий қуёш фотоэлектр станцияси (қуёш батареяси)ни ўрнатиш, вилоятнинг малакали шифокорлари томонидан аҳолини чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказиш ва бошқа шарт-шароитини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Related Articles

Back to top button