Қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш — ҳуқуқий ислоҳотларнинг муҳим босқичи

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан мамлакатда ҳуқуқий давлат ва адолатли жамият барпо этишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда қонунчилик тизимини янада такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва қонунлар қабул қилиш тартибини замон талабларига мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда қабул қилинган “Қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун мамлакатимизда қонун ижодкорлиги жараёнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 21 январда қабул қилинган бўлиб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2025 йил 17 март куни маъқулланди. Бу эса қонун ижодкорлиги жараёнида изчиллик, очиқлик ва самарадорликни таъминлашга хизмат қилувчи муҳим ҳуқуқий қадам ҳисобланади.
Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари тизимли равишда такомиллаштириб борилмоқда. Ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилган ва ҳаёт талабларига жавоб берадиган қонунларнинг қабул қилиниши аҳолининг фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда давлат бошқаруви самарадорлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги қабул қилинган қонун қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартибини янада аниқ ва самарали механизмлар асосида ташкил этишни назарда тутади. Бу эса қонунларни тайёрлаш жараёнида сифат, очиқлик ва жамоатчилик иштирокини кучайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, қонун лойиҳаларини тайёрлашда уларнинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини чуқур таҳлил қилиш, амалдаги қонун ҳужжатлари билан уйғунлигини таъминлаш ҳамда қонун нормаларининг амалиётда самарали ишлашини кафолатлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса қонунларнинг амалдаги ҳаётга мос бўлишини, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишни ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришни таъминлайди.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши қонун ижодкорлиги фаолиятини янги босқичга олиб чиқиб, давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Айни пайтда, бу каби ҳуқуқий янгиланишлар фуқароларнинг давлат бошқарувига бўлган ишончини мустаҳкамлаб, мамлакат тараққиётининг барқарор ва изчил давом этишига замин яратади.
Фуқаролик ишлари бўйича
Сариосиё туманлараро судининг раиси
Номозов Музаффар Эргашевич



