Hodisalar

Тошкентдаги тунги клубда маст бўлган адвокат Миллий гвардия ходимини “калла қўйиб” жароҳатлади

Тунги клуб қўриқчиларига пичоқ билан “дағдаға” қилган ва адвокатлик ҳужжатини кўрсатган фуқаро Ф.М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Jahon.uz” нашрининг ҳуқуқ тартибот идораларидаги манбасига кўра, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 3-мавзеда жойлашган тунги клубда, маст ҳолатда, клуб хизматчиларини ҳақорат қилиб, уларга ёнида бўлган ўткир тиғли пичоғини кўрсатиб, шовқин қилган фуқаро, Миллий Гвардия Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга олиб борилган.

Ф.М. 4-сонли ИИБда хизмат вазифасини бажараётган тезкор навбатчининг содир этган майда безорилиги юзасидан ҳолатга аниқлик киритиш учун ИИБ биносини тарк этмаслик ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмасдан, унга фаол қаршилик кўрсатиб, юзига боши билан зарба бериб, унинг пастки лаб ва юзнинг ўнг томони соҳасига жароҳат етказган.

Ушбу ҳолатдан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Related Articles

Back to top button