Hodisalar

Оилавий зўравонликка қарши курашиш хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида, “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди” деб белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592-моддасида ҳамда Жиноят Кодексининг 1261-моддасида, оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарликлар белгиланган.

Жумладан, фуқаро А.Н 2023 йил 26 июль куни Қумқўрғон тумани ҳудудида жойлашган ўз яшаш хонадонида турмуш ўртоғи Ш.О билан оилавий масалада ўзаро тортишиб қолишиб, қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни уриб тан жароҳати етказган ҳолда оилавий зўравонлик ҳаракатларини содир этган.

Суд қарори билан Ж.Тураевга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592-моддаси 2-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Апелляция инстанцияси судида шикоятга асосан иш кўрилиб, суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button