Hodisalar

“ЗАҲРИ ҚОТИЛ” СОТИЛИШИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Гиёвандликка қарши кураш бутун дунё бўйлаб глобал муаммолардан бири бўлиб қолмоқда, чунки гиёҳванд моддалар ер юзидаги халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи омилларнинг бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда ҳам бу “заҳри қотил”нинг тарқалишига қарши тинимисиз кураш олиб борилмоқда.

Шу йил 23 май куни Денов туманида яшовчи бир гуруҳ шахслар Шеробод туманидаги мижозга сотиш учун ўзлари билан 43 грамм “гашиш” моддасининг ҳар граммини 100.000 сўмдан сотмоқчи бўлганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олиниши жараёнида ўзлари фойдаланиб келган “Нексия-3” автомашинасида қочиб қолдилар.

Тарбир қатнашчиларининг тезкор ҳаракатлари туфайли оғуфурушлар узоққа кетиша олмадилар, Шеробод тумани “Ғўрин-Гиламбоп” маҳалласи ҳудудида қўлга олинди. Аммо оғуфурушлар гиёҳванд моддани Шеробод туманидаги кўприк устида машинадан ташлаб юборган эдилар.

Қўлга олинганларнинг шахси аниқланди, улар Денов тумани “Нурли манзил” маҳалласида яшовчи яшовчи Ж.А.А., “Сўфи Аллаёр” маҳалласида яшовчи Ш.Ж.Ш,  “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи О.А.А. лар ўзлари билан олиб келган гиёҳванд моддани Шеробод туманида пулламоқчи бўлганлар.

Ж.А.А. машинадан кўприкда ташлаб юборган гиёҳванд модда 43,42 грамм ва машина салонидан топилган гиёҳванд модда эса 1,80 грамм эканлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юасидан Ж.А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Албатта, жиноятчилар содир этган жинояти учун жазосини  оладилар, аммо улар сотиш учун Денов туманидан Шеробод туманига олиб келган гиёҳванд моддалар “истеъмолчи”лар қўига етиб борганда қанча кишиларнинг соғлигига зарар етарди, қанча оиланинг тинчлигини бузиб, янги жиноятлар содир этилишига сабаб бўларди.

Гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вазифаси эмас, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Содир бўлаётган жиноятга қарши ҳаммамиз биргаликда курашсак, халқимизни ва келажак авлодимизни гиёҳвандлик балосидан қутқариб қоламиз.

Зайниддин

Related Articles

Back to top button