Kasbim-faxrim

КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАС ВАЗИФА

Барчамизга маълумки, дунё деҳқончилигида ҳар йили етиштириладиган экинларнинг касаллик, зараркунанда ҳамда ҳашаротлар билан зарарланиши кузатилади ва уларга қарши ўз вақтида илмий асосланган ҳолда курашилмаса ҳосилдорлик ҳажми ва сифатида етарлича зарар етиши мумкин. Бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилоятида ҳам Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ўсимлик зараркунандалари ва ҳашаротларига қарши кураш тадбирлари изчиллик билан олиб борилмоқда. Ушбу тадбирларнинг мақбул муддат ва меъёрларда, сифатли амалга оширилиши бошқарма масъуллари ва туман бўлимлари ҳамда инспекторлар томонидан доимий назоратга олинган.

Кеча Шўрчи туманида Сурхондарё вилояти хокимлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ишчи гуруҳи раҳбарлари, Шўрчи туман хокими, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Сариосиё, Узун туманлари Ўсимликлар карантин ва ҳимояси бошқармаси инспекторлари иштирокида ғўза парваришида долзарб бўлиб турган вазифалар, ғўза зараркунандаларига қарши курашиш ишларини юқори савияда ташкил этиш борасида амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Р.Гаппаров, вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Турапов, вилоят Уруғчилик маркази раҳбари Т.Мамараимовлар, таъминотчи корхоналар раҳбарлари, ҳудудий агрономлар томонидан Шўрчи, Қумқўрғон, Денов, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлим бошлиқлари ва соҳа мутахассисларига ғўзада учрайдиган ўргамчаккана ва кўсак қурти зарарли организмларига самарали қарши кураш усуллари, бунда соҳа мутахассислари ва ер эгаларининг қандай ҳаракат қилишлари ҳакида тушунтириш ва тавсиялар берилди. Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан бу каби тадбирларни режа асосида барча ҳудудларда ўтказиш белгилаб олинди.

У. Турапов

Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи.

 

Related Articles

Back to top button