Kasbim-faxrim

«Ҳудудгаз Сурхондарё» МЧЖ табиий газ истеъмолчиларига янги ва замонавий «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши ва ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР ГАЗ ЁНДИРГИЧЛАРНИ АФЗАЛЛИКЛАРИГА бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Термиздаги матбуот уйи биносида “Ҳудудгаз Сурхондарё” МЧЖ томонидан бугунги кунда соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар, тизим фаолиятини янада яхшилаш, истиқболда бажарилиши белгиланган вазифаларга оид матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят ҳудудий бўлими раҳбар ва ходимлари ва Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими, журналист ва блогерлар ҳамда  “Ҳудудгаз Сурхондарё” МЧЖ соҳаси ходимлари иштирок этди.

Вазирлар махкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1062-ХДФУ сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2018 йил 4 майдаги 3005 рақам билан рўйхатга олинган Низоми, “Худудгазтаъминот” АЖ нинг 2020 йил 10 мартдаги 78 сонли буйруғи ижросини, таъминлаш мақсадида Жамиятнинг № 92- сонли буйруғи ишлаб чикилиб “Худудгаз Сурхондарё” МЧЖ тасарруфида 4 та ишчи гурухи ташкил этилди хамда ушбу ишчи гурухлар ишларини мувофиқлаштириш учун жамиятнинг 2020 йил 16 мартдаги 37/88 сонли факсограммаси чиқарилиб иловасидаги жадвал асосида гурухларнинг олиб бораётган ишлари кунлик маълумот сифатида йиғиб борилмоқда.

“Худудгаз Сурхондарё” МЧЖ томонидан 2020-2021 йилларда табиий газ истеъмолчиларига Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида жами Сурхондарё вилояти 111365 та табий газ истеъмолчиларига ўрнатилиши режалаштирилган.

Замонавий хисоблагичларни биринчи ўринда ерли хонадонлар жойлашган ва электр энергияси хисобга олишнинг автоматлаштирилган АСКУЕ тизими жорий этилган биринчи навбатда АСКУГ ўрнатиш ишлари олиб борилиши белгилаб олинди ва ишлар давом эттириб хозирги кунда вилоят микёсида 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” МЧЖ таркибига кирувчи газ таъминоти филиаллари баланси ва хозирги даврда фойдаланишда бўлган 1352 дона газ тақсимлаш қурилмаларининг Истеъмолчилар ҳавфсизлигини таъминлаш, табиий газдан самарли фойдаланиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан кўпгина инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жойларда янги лойиҳа афзалликлари ва хавфсизлик қоидалари бўйича тушунтиришлар олиб бориляпти. Тушунтириш ишлари самараси натижасида, бугунги кунга қадар улгуржи истеъмолчиларда 439 дона ҳамда аҳоли хонадонларида ўрнатилган 2552 дона манан эскирган ҳамда энергия тежамкорлик талабларига жавоб бермайдиган иситиш мосламаларининг ёндиргичлари автоматик бошқарув тизимига, замонавий ёндиргичларга алмаштирилди. Вилоят ҳудудидаги табиий газ билан таъминланган аҳоли хонадонларида ўрнатилган 14932 дона иситиш мосламаларининг 2552 донасида ҳамда улгуржи  истеъмолчиларда ўрнатилган  559 газ ускуналаридан 439 донасида ёндиргич горелкалари автоматик бошқарув тизимига эга эмаслиги, манан эскирганлиги ҳамда энергия тежамкорлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Манан эскирган, автоматик бошқарув тизимига эга бўлмаган газ жиҳозларидан фойдаланиш оқибатида, табиий газнинг ортиқча сарфланиши билан бир қаторда, портлаш, ёнғин ҳамда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлмоқда. Бу ҳол инсонларнинг турли хил тан жароҳати олиши ёки ўлими билан якунланмоқда.Истеъмолчилар ҳавфсизлигини таъминлаш, табиий газдан самарли фойдаланиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан кўпгина инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жойларда янги лойиҳа афзалликлари ва хавфсизлик қоидалари бўйича тушунтиришлар олиб бориляпти. Тушунтириш ишлари самараси натижасида, бугунги кунга қадар улгуржи истеъмолчиларда 2552 дона ҳамда аҳоли хонадонларида ўрнатилган 439 дона манан эскирган ҳамда энергия тежамкорлик талабларига жавоб бермайдиган иситиш мосламаларининг ёндиргичлари автоматик бошқарув тизимига, замонавий ёндиргичларга алмаштирилди.

Ўз навбатида, матбуот анжуманида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутасаддиларидан жавоблар олишди.

«Ҳудудгаз Сурхондарё» МЧЖ Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button