Сурхондарё вилоят ҳудудидаги аттракционлар ҳолати ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси А.Магрупов ҳузурида жорий йил 4-июн куни ўтказилган ёшларни ёзги таътил даврида бўш вақтини мазмунли ўтказиш борасидаги вазифалар тўғрисидаги 19-сонли йиғилишда берилган топшириқларнинг талабларига асосан Сурхондарё вилояти ҳудудидаги 16 та истироҳат боғлари, жумладан Термиз шаҳар «Тўпроққўрғон» маҳалласида жойлашган «Термиз Авенуе парк» МЧЖга қарашли (Болажон) истироҳат боғи ҳудудида ўрнатилган аттракционларнинг ҳозирги кундаги ҳолати Термиз шаҳар ФВБ профилактика ва назарот бўлинмаси кичик сержанти С.Боташев, «Ўзэнергоинспекция» Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Э.Ахмедов, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими давлат инспектори Т.Хидировлар томонидан ўрганилди.
Ўрганилиш давомида истироҳат боғларида фаолият юритаётган аттракционлардаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш, носоз, таъмирталаб ва синовдан ўтмаган аттракционларни ишлатмаслик тўғрисида лозим бўлган йўриқномалар, тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Давлат инспектори Т.Хидиров





