Kasbim-faxrim

Аҳоли мурожаатлари: таҳлил ва ечим

Жорий йилда вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг олис ва чекка ҳудудлардаги оммавий сайёр қабулларида фуқароларнинг мурожаатлари асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

таъмирга муҳтож бўлган 123 км ички йўллар тупроқ йўлдан тош йўлга айлантирилди;

11 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янгидан ичимлик суви тармоқлари тортилди ҳамда 40 мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилди;

оилавий шароити оғир 426 нафар фуқаронинг даволаниши ва жарроҳлик амалиётлари ўтказилишига кўмаклашиш мақсадида 2 млрд. 910 млн. сўмлик моддий ёрдам берилди;

оилавий шароити оғир 273 нафар фуқаронинг уй-жойларини қуриб бериш, таъмирлаш ва қурилиш моллари олиб беришга кўмаклашиш мақсадида 2 млрд. 949 млн. сўмлик моддий ёрдам берилди;

олий таълим муассасаларида таълим олаётган 262 нафар оилавий шароити оғир оилаларнинг фарзандлари шунингдек, чин етим ва етим йигит ва қизларнинг 1 млрд. 530 млн. сўмлик ўқув-шартнома тўловлари тўлаб берилди;

оилавий шароити оғир 1722 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 2 млрд. 192 млн. сўмлик парранда ва асбоб-ускуналар , 44 та оилага 216,0 млн. сўмлик қорамол, 144 нафар аёлларга 227,0 млн. сўмлик тикув машинкаси олиб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button