Kasbim-faxrim

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар аҳолининг судга бўлган ишончини янада оширмоқда

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, судларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўтган қисқа вақт мобайнида суд-ҳуқуқ тизими тубдан ислоҳ қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПФ-4850-сонли “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган қуйидаги кафолатлар белгиланди:

1) қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди;

2) почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш учун санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилди;

3) терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институти бекор қилинди;

4) суд тизимида фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилди;

5) вилоят даражасидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институти тугатилиб, тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатлари бекор қилинди;

Электрон ариза бериш, суд харажатларини онлайн тўлаш (https://billing.sud.uz), суд қарорлари ва иш маълумотлари билан танишиш, суд мажлислари вақтини белгилаш учун онлайн платформалар (https://my.sud.uz/) жорий этилди. Видеоконференцалоқа воситалари. Zoom, Microsoft Teams ёки Webex каби видеоконференцалоқа платформалари виртуал суд мажлислари, масофавий гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа суд жараёнлари учун тобора кўпроқ фойдаланилмоқда.

Ушбу платформалар иштирокчиларга видео ва аудио уланишлар орқали бир нечта жойлардан суд мажлисларида иштирок этиш имконини беради. Суд қарорлари ва иш маълумотларига киришни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган онлайн платформалар (https://publication.sud.uz/) ишда иштирок этаётган томонларга, шунингдек, кенг жамоатчиликка суд қарорлари билан эркин танишиш, ишнинг ҳолатини кузатиш имконини берди.

Суд  идорасига келган ҳар бир инсон бу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг тергов судьяси

Ш.Қодиров

Related Articles

Back to top button