Ҳудудларида тут парвонасига қарши курашилмоқда

Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 2025-йил мавсумида тут парвонаси зараркунандасига қарши кимёвий кураш ишлари cамарали ташкил этилган.
Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 2024-йилги кузги ва 2025-йил эрта баҳорги тут парвонасининг қишловдаги қуртларини аниқлаш бўйича ўтказилган кузатув натижаларига кўра, жорий йилда вилоят туманлари ҳудудларида 10420 (минг дона) якка танали тут дарахтлари ва 3746 гектар тут плантатсияларида пиллачиликнинг асосий озуқа базасини камайиб кетиш хавфини олдини олиш мақсадида 2025-йилда 10420 (минг дона) якка танали тут дарахтлари ва 3746 гектар тут плантатсияларида тут парвонаси зараркунандасига қарши кимёвий кураш ишлари ўтказилиши режалаштирилган.
Шу мақсадда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг тут парвонаси зараркунандасига кимёвий қарши курашиш тадбирларини ўз муддатида ва самарали ўтказиш тўғрисида 2025-йил 10-июндаги 100-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, хизматнинг 2025-йил 12-июндаги 37-сонли буйруғи ишлаб чиқилиб, отрядлар дислокатсиялари тузилди.
Хизмат мутахассислари томонидан вилоят ҳудудлари мавжуд тут дарахтларида тут парвонаси зараркунандаси тарқалиши борасида 14112 (минг дона) якка танали тут дарахтлари ва 3618 гектар тут плантатсияларида кузатув назорат ишлари олиб борилиб, шундан 9876,60 (минг дона) якка танали тут дарахтлари ҳамда 3430 гектар тут плантатсияларида тут парвонаси зараркунандаси тарқалганлиги аниқланди ва 9748,494 (минг дона) якка танали тут дарахтлари, 3411 гектар тут плантатсияларда тут парвонаси зараркунандасига кимёвий қарши курашиш ишлари ўтказилди.
Жорий йилда тут парвонаси зараркунандасига қарши кимёвий курашиш тадбирларини олиб бориш учун хизмат томонидан 9 та отрядлар шакллантирилиб, туманларнинг белгиланган ҳудудларига жойлаштирилди. Тут парвонаси зараркунандасига қарши кимёвий курашиш тадбирларига 41 та (12-та трактор фермер хўжаликларидан беғараз олинган) тракторлар;
Жумладан; 25 та ОБХ 600, 16 та ВП-1 пуркагичли тракторлар, 1 та Исузу водовоз, 1 та кўчма (вагон) уй, 5 та Исузу Д-МАХС УМО-1200 боғ пуркагичли аппаратлар билан жиҳозланган пикап автомашиналари бириктирилди ҳамда мутахассис агроном ходимлар, трактор ҳайдовчилар, механизаторлар, енгил автомобил ҳайдовчилари жами 58 та ишчи ҳодимлар мавсум давомида ҳизмат олиб борди.
Вилоятнинг барча туманлар ҳудудларида пиллачиликнинг асосий озуқа базаси ҳисобланган тут дарахтлари ва плантатсияларига жиддий зарар бериши мумкин бўлган тут парвонаси зараркунандасига кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилиб, хавф-хатарлар бартараф этилганлиги қайд этилди.
Д.Тангиров
Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати бошлиғи




