Маст ҳолатда автомобилни бошқарган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2611-моддаси “Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқариш ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаш” деб кўрсатилиб, унинг 1-қисмида ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқариши, шундай қилмиш ёхуд мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида эканлигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, деб кўрсатилган.
Судланувчи А.Абдуллаев (исм-фамиля ўзгартирилган), 2025 йил 24 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Денов туман суд томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисмида кўрсатилган маъмурий хуқуқбузарликни қасддан содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, бир йил давомида, яъни 2026 йил 16 марть куни Денов тумани “Лолазор” махалласидан ўтувчи йўлда ўзини бошқарувида бўлган “Ваз 2107” русумли автомашинасини маст холатда бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни юқотиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этганлиги сабабли туманнинг ушбу юналишида хизмат олиб бораётган ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан текширилганда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст холатда транспорт воситасини бошқариб келганлиги аниқланган.
Денов туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари фуқаро А.Абдуллаевни мастлик ҳолатини аниқлаш мақсадида Денов туманининг “Озод” маҳалласида жойлашган Наркология бўлимида алкотестордан ўтказилганда, алкотесторнинг баённомасига кўра, фуқаро А.Абдуллаевнинг танасида
0.763 мг/л миқдорда алкогол мавжудлиги аниқланди.
Жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 2026 йил 2 июнь кунидаги сайёр суд мажлисида А.Абдуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 2611-моддаси 1-қисми билан 2 (икки) йил муддатга барча турдаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди ҳамда фуқароларнинг қонунга олдида бўлган мажбурияти кўрсатилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш жамият учун хавфли иллат саналиб, ушбу турдаги ҳолатлар учун нафақат маъмурий ҳуқуқбузарлик, балки қонунчиликка биноан жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.
Сурхондарё вилоят суди
1-бўлим бошлиғи
Б.Нормуродов




