Madaniyat

Алишер Навоий сабоқлари ҳаракат дастуримиз бўлсин

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегияси” жамиятимиз ижтимоий ҳаётининг барча жавҳаларида пухта ўйланган ва илмий асосланган чуқур ислоҳатларни изчил амалга оширишни тақозо этади.

Бу борада халқимизнинг бой ўтмиш маънавиятига қайта-қайта мурожаат қилишимизга тўғри келади. Мамлакатимизда 2022 йилга “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб ном берилиши ўзига хос рамзий маъно касб этади. Бу эзгу ниятни бекаму-кўст рўёбга чиқариш Суд, ҳуқуқ-тартибот органи мутасаддиларининг зиммасига юксак масъулият юклайди.

Улар том маънода “Адолат қўрғони” бўлиши керак, шунга қараб одамлар улардан намуна олишади, буюк бобокалонларимиз ўгитлари биз учун ҳақиқий дастури амал бўлиши керак.

Жумладан, буюк мутафаккир атоқли давлат арбоби Алишер Навоий томонидан, унинг “Маҳбубул-Қулуб” асарида баён этилган теран фикрлари, ўйлайманки ҳар бир ҳуқуқшунос, айниқса судья учун бебаҳо сабоқдир.

Ҳазрати А. Навоий ёзади: “Қози (яъни судья) мусулмонлик биносининг таянчидир ва мусулмонларнинг яхши ва ёмон ишлари юзасидан ҳукм чиқарувчидир. Қозининг кўнгли, дин илми билан тўла, дунёвий билимлардан хотира хабардор бўлиши керак. Замирида шахсий манфаатга мойил бўлмаслиги, соф кўнгли иккиюзламачилик иллатидан ҳолибўлиши лозим. Қозининг маҳкамаси шариат илмининг хазинаси бўлмоғи, у ҳукм вақтида ошнога ҳам бегонага ҳам бир сайнда қарамоғи лозим. Унинг билимдонлигидан ва қалби поклигидан кимлар кўнглида унга ҳурмат ва шукур ишга диққат-эътибор ва фаросат билан муносабатда бўлишидан бедиёнат виждонсизларнинг юрагида ғам-анду ғкўнгли Ҳақ каломлари билан кучли; ҳукмлари ҳадисларга асосланган. Ушаръий ҳийлаларни ўз кўнглига ҳуқуқшуносларнинг шубҳали алдовларини эса замирига йўлланмаслиги керак: порахўр муфтийларунинг кўнглида тубан ва ҳар ҳийлагар вакиллар унинг қаршисида айбдор бўлмоғи зарур. Агар илмсиз қози порахўр бўлса Ислом дини қўрғонига рахна солувчи бўлади; агар у ўзи пора бериб, қозилик мансабига ўтирган бўлса, пора эвазига шариат қонунини буза олади. Қозиқонун йўлидан бир қадам ҳам тонмаслиги-тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим. Ахир, тўғри чизиқ оғдирилса, эгри бўлади. Чолғу асбобнинг тори созланмаган бўлса, овози бузилади. Модомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим. Қозининг оёғи тўғрилик кўпригидан четга тояр экан, жони жаннат тубида бўлади» деб келтирган.

Қозилик ишини қандай хоҳласам, шундай қиламан дейиш ҳаёсизлик ва ёлғончиликдир.

Ўйлаймизки А.Навоийнинг бу сабоқлари ҳар бир судьянинг ҳуқуқ-тартибот ходимларининг қасамёдига айланиши керак.

Судья қасамёдини худди шу принцип асосида талқин қилишни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конститутциясини янгилашда бунга алоҳида аҳамият берилишини тавсия этамиз.

Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро

Маъмурий суди судьяси

Н.С.Бобомуратова

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button