У.Қосимов: «…жарроҳлик амалиёти ҳаражатлари учун деган мазмунда бир миллион саккиз юз минг сўм беришни талаб қилиб, бир миллион етти юз пул олган»
ҲУРМАТЛИ ДЎСТЛАР!
ВИЛОЯТИМИЗ ҲОКИМИ У.Б.ҚОСИМОВ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДАГИ КОРРУПЦИЯ ҲОЛАТИНИ АЁВСИЗ ТАНҚИД ҚИЛДИ. АФСУСКИ, БУ АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ. ШУ САБАБЛИ У КИШИНИНГ НУТҚИДАН БИР ҚИСМИНИНГ МАТНИНИ ЭЪЛОН ҚИЛМОҚДАМИЗ.
ЎЙЛАЙМИЗКИ, БАЪЗИ БИР ЎЗИНИ «ШИФОКОРМАН» ДЕБ ХАЛҚНИ ТАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ КИРДИКОРЛАРИ ЯҚИН КУНЛАРДА ФОШ ЭТИЛАДИ.
Нафси ҳакалак отган врачларимиз, нафси ҳакалак отган тиббиёт бирлашмасида ишлаётганлар, аптекачилар муҳтарам Президентимиз топшириқ бергандан кейин ҳам умуман тап тортмаяпти, халқни алдаб.
Ундан кўра даволаб, касалини тузатиб ёрдам сўрагин. Тоза оч қолиб кетган бўлсанг, Пулинг етмаётган бўлса. Нима қиласан бўлмайдиган дорини ичириб бечорани қийнаб битта жойини созлаб, иккинчи жойини касал қилиб. Шунча болалар нобуд бўлди деб ҳамманинг кайфиятига тегди, яна булар тап тортмайди.
Юз марта айтдим ҳокимларга, юз марта. Биронтанг шуғулланмайсан, томошабинсан.
Президентимиз топшириқ берди, билди мана шундай вазиятлигини, нимага ҳамманг бориб қаттиқ шуғулланмайсан. Бошқа жойдан дори олиб келганларни ҳаммасини қайтариш билан шуғулланади, фақат шу дорихонадан олиб келмаса беморгаям қарамайди, уколниям қилмайди экан.
Кунма-кун касаллар бориб дори оларкан, булар бориб касалдан ортиқча олиб қолган пулни қайтариб олиб келаркан. Юқадими шу пул!
Курсатув тайёрлаб бутун халққа кўрсатамиз. Қайси аптека билан бориб келишиб, неча пул олаётганини, одамлар орқасидан кераксиз дориларни ичираётганини одамлар билсин, уларга ҳаммасига бутун состав билан, мана оммавий ахборот воситалари қўшилади, ҳаммасини бориб хизмат текшируви ўтказади.
Аптекани бориб кўрсатиб берасиз. Даволаниб кетган охирги бир ойдаги ҳамма касалларни, ишонмасангиз бориб серия билан текширинг шу аптекадан олган бўлиб чиқади.
Туғруқхона шифокори беморни жарроҳлик амалиёти билан фарзандни дунёга келтирганлиги, бўлиб ўтган жарроҳлик амалиёти ўтказганлиги учун Ҳасановдан жарроҳлик амалиёти ҳаражатлари учун деган мазмунда бир миллион саккиз юз минг сўм беришни талаб қилиб, бир миллион етти юз пул олган пластик картасига тушириб олган. Пластик картасига тушириб олган. Пулим йўқ деб дод деса пластик картасига тушириб олган. Шуни врач дейишга, оқ халат кийиб юришга нолойиқ.