Jahon

Асли ўзбекистонлик Рустем Умеров Украина мудофаа вазири бўлиши кутилмоқда

Украинада мудофаа вазири Алексей Резников лавозимидан кетмоқда. Бу ҳақида Украина урушининг 557-кун якунлари ҳақида ахборот берган президент Владимир Зеленский маълум қилган.

Шунингдек, Зеленский янги мудофаа вазири Рустем Умеров бўлишини маълум қилган. Украина парламенти яқинда унинг номзодини кўриб чиқади.

Рустем Умеров 1982 йили Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Миллати қрим татар, мусулмон. Унинг ота-бобоси 1944 йилда Кримдан мажбурий депортация қилиниб Ўзбекистонга кўчирилган. 50 йилдан ортиқ Ўзбекистонда яшагач, унинг оиласи ниҳоят 1990 йилда яна Қримга қайтиб кўчиб боришга муваффақ бўлган.

Бўлажак мудофаа вазирининг мутахассислиги молиячи. У 2019 йилда Украина парламенти депутатлигига сайланган. Асосан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Қримни Украинага қайтариш масалалари билан шуғулланган.

Related Articles

Back to top button