Jahon
Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этиш учун 11 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.
Саммитда Кенгаш доирасидаги кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Мулоқот якунида кўп томонлама ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.