Hodisalar

Дори олаётганда қадоғига қаранг, агар «MARION BIOTECH» бўлса олманг

Ҳурматли фуқаролар!

2022 йил 30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг “Marion Biotech” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

Дори олаётганда қадоғига қаранг, агар «MARION BIOTECH» бўлса олманг, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигини асранг!

Шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги юртимиз дорихоналарида Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситаларининг реализациясини тўхтатиш, реализация қилинган қолдиқ дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш кўрсатмасини берган бўлиб, ушбу дори воситаси республикамиздаги барча дорихоналар расталаридан тезкорлик билан йиғиб олинди.

Агар бирор тадбиркорлик субъектида мазкур “ДОК-1 MAKС сироп 100 мл” ва “ДОК-1 таблетки №10” дори воситалари қолган бўлса, бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг мурожаатлар бўлимига зудлик билан хабар бериш сўралади.

Ҳурматли юртдошлар!

Агар ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозир бу препарат уйингизда сақланаётган бўлса, уни зинҳор қўлламасликни, шунингдек, дорихоналарда Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt.Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларининг савдосига гувоҳ бўлган тақдирингизда прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ёки унинг шаҳар ва туманлар бўлимларига ҳамда қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

 Мурожаат учун телефон: 71-203-27-77

Қуйида компания томонидан ишлаб чиқарилган асосий дори воситалари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз:

“Анасеп” гель;
 “Белдомакс” номидаги барча дори воситалари;
 “Бревефлора” капсулалари;
 “Док-1 Макс” номидаги барча дори воситалари;
 “Кюрамакс Виталонг” капсулалари;
 “Леворекс” номидаги барча дори воситалари;
 “Найтфорс” таблеткаси;
 “Тергамон-сул” дори воситаси;
 “Траванайт” таблеткалари;
 “Ферофорт” номидаги барча дори воситалари;
 «Кюразит» номидаги барча дори воситалари;
 «Нол грипп» номидаги барча дори воситалари;
 «Цинепар» номидаги барча дори воситалари;
 «Амбронол» сиропи;
 «Травамакс» номидаги барча дори воситалари;
 “Фракджоин” капсулалари.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

Related Articles

Back to top button