11-синф ўқувчиси ўз уйида ўғирлик қилди
2021 йил 10 сентябрь куни, Уйчи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 9 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, ўзига тегишли бўлган Наманган шаҳридаги уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадон эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, ҳовлисида бўлган 3 дона нархи 12.000.000 сўмлик электр сув иситиш қурилмаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, аризачини бирга яшовчи ўғли, Уйчи туманидаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати