Hodisalar

Сурхондарёда қамишлар орасига яшириб кетилган 10 кгдан ортиқ наркотик модда топилди

Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳудудидаги қамишзордан 10 килограмдан ортиқ опий моддаси топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ДХХ ходимлари томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё қирғоғидаги қамишлар орасига номаълум шахслар томонидан яширилган шубҳали полиэтилен қоп топиб олинган. Холислар иштирокида ушбу қоп кўздан кечирилганда унинг ичида 10 дона ўрамда гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлган. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу ўрамларда соф вазни 10 килограмм 38 грамм бўлган опий моддаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хизматнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик моддаси эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Related Articles

Back to top button