Madaniyat

Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурининг мазмун моҳияти

2023 йил 27 март куни Термиз туманлараро маъмурий судининг судьялари Сурхондарё вилояти, Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказида йиғилиш ўтказди.

Унда,таълим дастурининг қабул қилинишига нима туртки бўлганлиги тўғрисида тўхталди.

2020-2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг хуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда. Ушбу босқич ёшларни тенглик, инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва камситмаслик руҳида тарбиялаш ҳамда инклюзив, тинч ва осойишта жамиятни яратишга имкон берувчи таълим беришга қаратилгандир.

Инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан 2019 йил 15 июлда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури ва унинг ижроси юзасидан «йўл харитаси» қабул қилинган.

Халқаро ҳужжатлар доирасида мамлакатимиз зиммасига олган мажбуриятларни, шунингдек, пандемия ва унинг оқибатлари натижасида юзага келган таҳдидлар ва муаммоларни инобатга олиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида, ўзида янги ёндашувларни, янги методологияларни ва амалиётни акс эттирган инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни ташкил этиш масаласи кун тартибидаги долзарб масала сифатида  қўйилган.

Шу сабаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралда “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 46-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорни қабул қилинишига асосий сабаб, мамлакатимизда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, уларда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат ҳиссининг шаклланишига, давлат хизматчиларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларининг ошишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари борлигидир.

Охирги йилларда аёлларнинг жамиятда ва оилада камситилиши, аёлларга нисбатан жинсий тажовузларни содир қилиниши, аёлларни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда Бунга асосий сабаб қизларимиз ва аёлларимизнинг ўз ҳуқуқларини билмасликлари ёки ўз ҳуқуқларини химоя қила олмаслигидир.

Охирги йилларда аёлларнинг жамиятда ва оилада камситилиши, аёлларга нисбатан жинсий тажовузларни содир қилиниши, аёлларни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда Бунга асосий сабаб қизларимиз ва аёлларимизнинг ўз ҳуқуқларини билмасликлари ёки ўз ҳуқуқларини химоя қила олмаслигидир.

Шу сабаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида хотин-қизларнинг ҳуқуқларига оид бир қанча вазифалар белгиланди:

Жумладан: 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб профессионал ва олий таълим тизимида «Аёллар ҳуқуқлари» бўйича тегишлича ўқув ва махсус курслар жорий этиш.

2023 йил 1 июнга қадар «Аёллар ҳуқуқлари» бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантирилиш;

2023 йил 1 июндан бошлаб ҳар йили «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар» миллий танлови ўтказиб бориш;;

аёллар ҳуқуқлари бўйича улар билан бевосита боғлиқ бўлган ташкилотларда амалий тадбирлар ташкил этиш белгиланган.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш билан бир қаторда жамоатчилик орасида 18 ёшгача бўлган қизлар ва аёлларимизни оилада, жамиятдаги ҳуқуқлари  ва мажбуриятларини тушунтириш ишларини олиб бориш, умумий ўрта таълим ва олий таълим муассасаларида инсон хуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ва ногиронлар хуқуқлари дарсларини йўлга қўйиш ва семинар тренинглар олиб бориш орқали жамиятимизда аёлларнинг жинсий тажовуз ва зўравонликларга дуч келишини, ўзини ўзи ўлдириш ҳолатларини олдини олиш, вояга етмаган ёшлар орасида жиноятчилик содир этилишини, инсонларнинг қийноққа солиниши, ногиронларнинг камситилиши, вояга етмаган болаларнинг ота оналари томонидан ташлаб кетилишини олди олишга эришилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси БМТнинг 80 дан ортиқ Инсон ҳуқуқлари  ва эркинликлари соҳасидаги шу жумладан 7 та асосий шартнома, 4 та факультатив баённомага қўшилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72 сессиясидадаги нутқида Ўз.Рес нинг БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга содиқлигини, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва химоя қилиш муҳимлигини алохида таъкидлаб ўтдилар.

Таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳалқаро хуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларини амалга ошириш, шунингдек миллий қонунчиликни ҳалқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш доимо Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд ҳуқуқ ислохотларининг ажралмас қисми бўлиб келган.

Бунга мисол сифатида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон қонунчилигида ўлим жазосини бекор қилиш, қамоққа олиш санкция беришни, почта телеграф жўнатмаларини хатлаш ва мурдани эксгумация қилиш санкция бериш ваколатини прокуратурадан судларга ўтказилиши, уй қамоғи тарзидаги эхтиёт чорасини қўллаш инсон ҳуқуқларини химоя қилишга қаратилгандир.

Бундан ташқари 2023 йил 16 январдаги “ Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги 11 сонли ПФда тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувларини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколати прокуорлардан судларга ўтказилиши  бу адолатли суд тизимида инсон қадр қимматини самарали химоя қилишга яна бир муҳим қадам ҳисобланади.

Ҳулоса ўрнида шуни такидлаш лозимки, Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. У тенг ҳуқуқ ва эркинлик тамойилини қарор топтириш, жинсидан қатъи назар, ҳамма учун тенг имкониятлар яратишга қаратилган. Бугунги кунда гендер мувозанати нафақат ахлоқий тамойил, балки иқтисодий барқарорлик ва ўсишнинг муҳим омилидир!

Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси                                                                            Н.С.Бобомуратова

 

Related Articles

Back to top button