Ҳуқуқий онгни ривожлантиришда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий тарбиянинг ўрни

Ҳуқуқий онг—бу жамиятда кишиларнинг ҳуқуқ тўғрисидаги қарашларидир, чунки ҳуқуқий нормалар жамиятнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётида кишилар ўртасида турли ижтимоий муносабатларни тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ҳуқуқ нормалари билан ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқий онг, яъни кишиларнинг ҳуқуқни билишлиги, ҳуқуқ нормаларни бажаришлиги катта аҳамиятга эгадир. Ҳуқуқий онг жамиятда ижтимоий онгни бошқа онг шаклларидан фалсафа, сиёсат, дин, ахлоқан фарқ қилади.
Ҳуқукий онг жамиятда ижтимоий онгнинг махсус шакли бўлиб ҳисобланади, чунки ҳуқуқий онг кенг тушунча бўлиб, жамиятда ҳуқуқий нормаларни қабул қилиш, уларни турмушда қўллаш, ҳуқуқ тўғрисида билимларнинг, яъни ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий тарбия тўғрисидаги мураккаб ижтимоий вазифларни ўз ичига олади. Ҳукуқий онг ҳуқуқ билан узвий равишда борлиқ. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқнинг муносабатлари унинг қуйидаги хусусиятларида намоён бўлади. Жамиятда ҳуқуқий онг қонун ва бошқа ҳуқуқ нормаларни қабул қилишда турли ғояларни ривожлантиришда, уларни қабул қилишда муҳим роль ўйнайди. Жамиятда ҳуқуқий онг барча фуқароларнинг, давлат органларини, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар суд, прокуратура, ички ишлар органлари, миллий хавфсизлик хизмати, адлия органлари ва мансабдор шахсларни ҳуқуқни тўғри ҳаётда қўллаш учун улар билан турли ижтимоий муносабатларни тартибга солишда муҳим ахамиятга эга.
Жамиятда ҳуқуқий онг амалдаги давлатнинг ҳаракатда бўлган ҳуқуқий нормаларини тартибга солишда, кодификация қилишда муҳим рол ўйнайди. Жамиятда ҳуқуқий онг бошқа ижтимоий шаклларидан ҳуқуқ, мажбурият, бурч, ҳуқуқбузарлик ва қўлланиладиган жазо чоралари билан фарқ қилади. Ҳуқуқий онг давлатнинг ҳуқуқий нормаларини қабул қилиш, ҳуқуқий ташаббускорлик фаолиятини амалга оширишда, ҳуқуқий нормаларни турмушда қўллашда улар билан кишилар ўртасидаги турли ижтимоий муносабатларни тартибга солишда катта аҳамиятга эга.
Фуқаролик ишлари бўйича
Денов туманлараро суди судья ёрдамчиси
А.Д.Узоқов




