Спорт муассасаларида жами 27 млрд. сўм зарар аниқланди
Прокуратура органлари томонидан спорт соҳасига охирги 3 йилда (2019 — 2021 й.) ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ўрганилди.
Унда 464 та спорт муассасаларида жами 27 млрд. сўм зарар аниқланиб, унинг 10 млрд. сўми ундирилди.
Бюджет маблағлари турли йўллар билан талон — торож қилинган.
1. Ҳудудий спорт муассасалари томонидан 20 та ҳолатда
8 млрд. сўмлик маблағлар иш ҳақи ва бошқа тўловлар сифатида ўзлаштириб олинган.
Мисол учун, Фарғона олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси жами 4,3 млрд. сўм маблағни ўзига иш ҳақи сифатида олиб, талон – тарож қилган.
2. Спорт муассасаларини қуриш — таъмирлаш ишларида 25 та
ҳолатда 10 млрд. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
3. Спорт — таълим муассасаларини жорий таъмирлаш учун ўтказилган танловларда 72 та коррупциявий ҳолатларга йўл қўйилган.
Масалан, Бухоро олимпия захиралари коллежини жорий таъмирлаш учун танловда таъсисчиси Б.Қ. бўлган 4 та
корхона қатнашиб, уларнинг биттаси ғолиб деб топилган.
4. Спорт жиҳозлари 8 та ҳолатда 4,2 млрд. сўмга қиммат нархларда сотиб олиниб, маблағлари талон — торож қилинган.
5. Ўтказилмаган ўқув машғулот йиғинлари ўтказилганлиги ҳақида 10 та ҳолатда ҳужжатлар сохталаштирилиб, 4,3 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилган.
Қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 1 150 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 431 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланди ҳамда 66 та жиноят иши қўзғатилди.