Ўзбошимчалик билан иморат қуриш – маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Бугунги кунда табиий ресурслар, шу жумладан, ерларни ўзлаштириш, унга қонуний эгалик қилиш ҳуқуқи тизимли равишда йўлга қўйилмоқда. Ушбу жараён бўйича ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, фуқароларнинг қонуний эгалик ҳуқуқи босқичма-босқич тикланмоқда.
Бироқ, Абдуллаев Абдулла (исм-фамиля ўзгартирилган)Шўрчи тумани, Озод маҳалласи муҳофаза ҳудудидан ўзбошимчалик билан икки хонали уй қуриб олганлиги аниқланиб, Шўрчи туман кадастр бўлими ходимлари томонидан текширилиб, ноқонуний қурилиш қилганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 60-моддасининг 3-қисмига билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари, яъни 82.400.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Жиноятишларибўйича Шўрчи туман судининг 2026 йил 17 апрель кунидагиқарори билан А.Абдуллаевга нисбатан тайинланган жарима унинг оилавий шароити, ижтимой аҳволи инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК33-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг
100 баравари, яъни 41.200.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Ҳуқуқбузар А.Абдуллаев томонидан келтирилган апелляция шикояти Сурхондарё вилоят судида кўриб чиқилиб, содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилиги, иш бўйича енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар биринчи босқич судида етарлича инобатга олиб,МЖтКнинг
33-моддасини қўллаб, энг кам жазодан хам камроқ жарима жазоси тайинланиб, қонуний, асосли ва адолатли тўхтамга келганлиги таъкидланиб, суд қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, қонун устуворлиги таъминланди.
Хулоса сифатида шуни айтиш керакки, табиий ресусрлар, шу жумладан, ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик қатъий белгиланган бўлиб, ушбу қонунчиликни бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар саналади.
Сурхондарё вилоят суди ходими
Б.Нормуродов




