Hodisalar

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 27 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2195 НАФАРГА ЕТДИ

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар, жами 27 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан ва коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 1 нафари эркак, 2 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 31 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 11 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Қолган 20 нафар фуқаро эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Улардан 21 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 682 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 709 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2195 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Related Articles

Back to top button