Тоғли қишлоқдаги табиат кушандаси қўлга тушди
Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича Сариосиё туман инспекцияси инспекторлари фуқаро У. Х. нинг Кундайи жувоз қишлоғида дарахтлар кесиб ташланаётгани ҳақидаги мурожаати юзасидан тезкор рейд ўтказди.
Тадбир чоғида туманнинг Турмушобод маҳалласидаги тоғли Кундайи жувоз қишлоғида яшовчи Х.З. ўсувчанлигини йўқотмаган 3 туп ёнғоқ ва 1 туп тут дарахтини ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.З.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари — 1 миллион 225 минг сўм ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун 28 миллион 640 минг 500 сўм жарима белгиланди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати