Hodisalar
ХIХ аср охирига оид олтин тангани сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.А. ва А.Ж. ўзаро тил бириктириб, ХIХ аср охирига оид маданий бойликка тааллуқли ҳисобланган “ПЕТРУ БОГДАНОВУ 1899” ёзувли вазни 61,69 грамм бўлган қадимий олтин тангани фуқаро А.Е.га 100 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.