Bu qiziq

Кредит муносабатларида низоларнинг келиб чиқиш ҳолатлар

Кредитлаш хизматларининг оммалаши, кредит қарздорлиги билан боғлиқ низоларни сонини ортишига олиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикасида кредит муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, тегишли қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744 – 748-моддалари кредит муносабатларига оид нормаларни ўз ичига олади.

Кредит муносабатлари қарз олувчи ва кредитор ўртасида тузиладиган молиявий-ҳуқуқий муносабат бўлиб, бир тараф маълум бир пул маблағларини фойдаланиш учун иккинчи тарафга беради ва иккинчи тараф уни белгиланган муддатларда ва фоизи билан қайтариш мажбуриятини олади.

Кредитор сифатида банк ёки бошқа кредит ташкилоти назарда тутилади.

Кредит шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт. Бу қоидага риоя қилинмаганда, кредит шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Кредит муносабатларида кўп вақтда низолар шартнома шартларининг бузилиши натижасида келиб чиқади.

Кредит шартномада кредит миқдори, фоиз, тўлов муддати, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгиланади.

Қарз олувчи олинган қарз суммасини белгиланган муддатда ва миқдорда қайтариши шарт.

Шартномада қарзни қайтариш муддати кўрсатилмаган бўлса, қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида қарз олувчи қарзни қайтариши керак.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 7461-моддасига кўра, кредит олувчи қарзни белгиланган вақтда тўламаса, банк ёки кредитор аввал судга фақат муддати ўтиб кетган қарзни ундириш учун мурожаат қилиши мумкин.

Агар қарз олувчи шу қарзни ҳам тўлиқ тўламаса, унда кредитор кредитнинг қолган барча қисмини ҳам муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиб, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Кредит шартномаси бўйича қарздорлик, қарз олувчи олинган пул суммасини қайтариш мажбуриятини ва фоизларни тўлаш мажбуриятини бажармаганда ҳамда шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда, олинган кредит мақсадсиз ишлатилганда вужудга келади.

Сурхондарё вилоят суди

Иқтисодий ишлар бўйича судьяси                      

Арзиев Акмал Туропович

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Check Also
Close
Back to top button