Hodisalar

ТАЙИНЛОВ

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дониёр Шодиевич Турсунов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига директор этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди Дониёр Турсунов бунгача Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиали директори, Китоб туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, 54 ёшли мутахассис 2017 йилда ҳам Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори лавозимида фаолият юритган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Related Articles

Back to top button