Hodisalar

Бухоро шаҳар И.Каримов кўчасидаги 9 қаватли бинода юзага келган ҳаво газ аралашмаси оқибатидаги чақнаш тўғрисида қўшимча маълумот

Бино «White Group Trading» МЧЖ томонидан (раҳбари Кароматов Жамшид Жалолович) 2019 йилда аҳоли томонидан қабул қилинган буюртма орқали қурилиши бошланган.
Лойиҳа бўйича 3 та подъездда жами 70 та хонадон қурилиши режалаштирилган. Қурилиш учун давлат томонидан кредит молиялаштирилмаган.
Чақнаш вақтида бино ичида 10 нафар қурувчи ва 3 нафар газпайвандловчи усталар бўлган.

Газ пайвандлаш ишлари 3 ой олдин бошланган. 4 февраль куни монтаж тўлиқ тугатилиб, синовдан ўтказилган. Синовдан ўтказиш вақтида чақнаш содир бўлган хонадонда газ қувурининг тўсгичи (заглушка) бўлмаганлиги сабабли сизиб чиққан газ ҳаво билан аралашиб, чақнаш содир бўлган.
Жабрланганлар бор.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Related Articles

Back to top button