Алимент тўловчи ота Тошкент шаҳридан топилди
Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг
2016 йил 14 июлдаги суд буйруғига асосан Абдурасул Ибрагимовдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Сариосиё тумани бўлими иш юритувига келиб тушгач, алиментчи ота фарзандининг моддий таъминотини тўлашдан бўйин товлаб, қочиб кетган. Амалдаги қонунларга мувофиқ жорий йилнинг 15февраль куни унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
МИБ томонидан олиб борилган тезкор қидирувнатижасида қарздор ота
17 февраль куни Тошкент шаҳридантопилиб, Бюронинг туман бўлимига олиб келинган.
Фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бош торган отага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилди.
Мазкур иш очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, ҳақиқатда фарзанди учун 32 миллион сўм алимент пулларини тўламаганлигини тан олган отага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Ушбу фуқаро 15 сутка маъмурий қамоқни ўтаб чиқиши алимент қарзини тўлашдан озод қилинади дегани эмас.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси