Hodisalar

Руҳий ҳаяжонланиш ҳолатидаги қотиллик

Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, шаъни ва эркинлиги қонун билан ҳимоя қилиниб келинмоқда. Гарчи, ҳозирги кунда судлар томонидан қасддан одам ўлдириш ёки унга суиқасд қилиш жиноятини таҳлил қилишда бир қатор тўсиқларга дуч келаётган бўлса-да, ушбу қилмишнинг квалификация қилиниши эса бу турдаги жиноятларни қанчалик муҳим аҳамият касб этишини кўрсатмоқда.

Жумладан, жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат, шунингдек, унинг бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш бу Ўзбекистон Республикасининг ЖК 98-моддасида белгилаб қўйилган норма саналади.

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг 2024 йил 30 сентябрдаги ҳукмига кўра, Абдуллаев Абдуллага (исм-фамиля ўзгартирилган)Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазонинг дастлаб 1 йил
6 ойини турмада ўтказиш белгиланган.

Бироқ, судланувчи А.Абдуллаевнинг адвокати томонидан келтирилган апелляция шикоятида, судланувчи А.Абдуллаевнинг ҳаракатларини ЖКнинг 98-моддасига, яъни кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш каби жиноят туркумига малакалаб, унга енгиллик беришни сўраган.

Иш ҳужжати бўйича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси руҳий асаб касалликлар клиник шифохонаси экспертларининг хулосасига кўра, криминал ҳолат вазияти А.Абдуллаевда, “кумулятив” динамика механизми асосида (салбий кечинмаларининг йиғиндиси) кечадиган физиологик аффектнинг (кучли руҳий ҳаяжонланиш) характерли белгиларига эга бўлган уч босқичда кузатилган, деб хулоса келтирган. Бироқ, ушбу ҳолатга биринчи босқич суди етарли даражада эътибор қаратмасдан, А.Абдуллаевга ўта оғир турдаги жиноятни содир этганликда айблоқ қўйилган.

Натижада, Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 10 декабрь кунидаги ажрими билан суд ҳукми бекор қилиниб, А.Абдуллаевнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” бандидан, ушбу кодекснинг  98-моддасига қайта малакаланиб, унга шу модда билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда жазони манзил-колонияларда ўтаттириш белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, юртимизда инсон, унинг ҳаёти, қадр-қиммати энг олий қадрият ҳисобланади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 25-моддасида, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади, деб кўрсатилган.

 Сурхондарё вилоят суди

судь катта ёрдамчиси                                               Б.Нормуродов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button