Фарзандларнинг тақдирига бефарқ бўлманг!
Минг афсуслар бўлсинки, бугунги жамиятимизда оилавий ажримлар билан боғлиқ масалалар тез-тез қулоғимизга чалиниб туриши одатий холга айланиб бормоқда. Оила мустаҳкамлиги жамиятимиз фаравонлигини таъминлайди. Шундай экан оилавий ажримларни олдини олиш, фарзандларнинг ота-онаси бағрида баркамол вояга етиб улғайишига эътибор қаратиш жамиятимиз олдига турган муҳим вазифалардан биридир.
Бу борада Мажбурий ижро бюроси томонидан ҳам сезиларли даражада ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ҳусусан, Бюронинг Ангор туман бўлими иш юритувига алимент ундируви билан боғлиқ келиб тушган ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш тарғибот ишлари натижасида ушбу оила бир нафар фарзандининг тақдирига бефарқ эмаслигини билдириб, ўзаро ярашиш истагини билдиришди. Бу каби хайрли ишдан барчанинг кўнгли бирдек мамнун.
Шунингдек, оила бутлигини сақлаб қололмаган бўлсада вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминотига бефарқ бўлмаган оталар хам кўплаб учраб туради.
Мажбурий ижро бюросининг Музработ туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлароро судининг 2014 йил 12 июндаги ижро варақасига асосан қарздор Сайфиддин Қурбоновдан ундирувчи Шарофат Қурбонова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун тарафлар ўзаро келишган ҳолда 2022 йил 1 январгача бўлган 5 миллион сўм алимент пуллари олдиндан тўлаб берди.
Алимент пулларини ўз вақтида тўламаган оталарга эса қонуний чоралар қўлланиб келинмоқда. Бунга биргина мисол Бюронинг Термиз туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан, Д.Ражаповдан бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг
1/4 қисми миқдоридаги алимент ундириш белгиланган бўлсада, Д.Ражапов 2020 йил июль ойига қадар қадар 5 миллион сўмдан ортиқ алимент пулларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Кеч бўлсада масъулятини англаб етган ота 4 миллион сўм алимент пулларини тўлаб берди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси