Madaniyat

Аёлини дўппослаган зўравон жазоланди

Жаҳонда ҳар уч аёлдан бири жисмоний ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади ва аксарият ҳолларда зўравонлик аёлнинг умр йўлдоши томонидан содир етилади. Аёлларга нисбатан зўравонлик Ўзбекистонда ҳам хавотирли ижтимоий муаммо ҳисобланади, шу муносабат билан 2023 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига “Оилавий (маиший) зўравонлик” моддалари киритилди.

Таъкидлаш жоизки, Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида кафолатларнинг етарли бўлмагани кўплаб муаммоларни келтириб чиқарар эди. Шу боис, Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилиниб, бунда Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликда жавобгарлик янада кучайтирилди.

Куни кеча, жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида ана шундай зўравонлик ва тазйиқдан азият чеккан яна бир муштипар аёлнинг мурожаати юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди.

Жабрланувчи Б.Қудратова (исм ва фамилияси ўзгартирилган), турмуш ўртоғи И.Саидов (исм ва фамилияси ўзгартирилган) доимий равишда уни уриб келганлигини, бирор маротаба ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмаганлигини, фарзандларининг отасилигини ўйлаб тишини-тишига қўйиб, чидаб яшаб келаётганлигини билдириб, кўзларидан дув-дув аччиқ ёшларини тўкди.

Оилавий зўравонлик содир этган И.Саидов, жаҳл устида уриб юборганлигини айтишдан нариги ўтмади.

Суд оилавий зўравонлик содир этган, И.Саидовга қонунда белгиланган тартибда маъмурий қамоқ жазо тайинлади.

Зеро, маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Ҳа, И.Саидов ҳам олган жазосидан тўғри хулоса чиқариб олиши лозим.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг тергов судьяси

Ш.Қодиров       

Related Articles

Back to top button